Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Бекобод туманида вилоят ва туман даражасидаги аграр соҳа раҳбарлари, вазирлик тизимидаги ташкилотлар мутасаддилари ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари иштирокида амалий семинар ўтказди.

Дастлаб, вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар вакиллари билан қишлоқ хўжалигининг бугунги ҳолати, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, экспортбоп ва рақобатбардош тизимни шакллантириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Ҳар бир ҳудуддаги аграр муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш, аниқ ечимлар ишлаб чиқиш ҳамда амалий натижаларга эришиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. 

Ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги чуқур таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига доир вазифалар кўрсатиб ўтилди. Вазир қишлоқ хўжалиги бугунги кунда стратегик аҳамиятга эга соҳа сифатида янгича ёндашувни талаб қилаётганини таъкидлади. Шу боис, ҳар бир туман ва сектор фаолияти илмий асосланган, технологик ва инновацион ёндашувларга таянган ҳолда ташкил этилиши лозимлигини қайд этди. 

Суҳбат давомида жойлардаги реал ҳолатни ўрганиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва жавобгарликни аниқ белгилаш имконини берувчи вертикал бошқарув тизими ҳақида ҳам сўз юритилди. Хусусан, ҳудудий бўлинмалар ягона бошқарув занжири асосида, аниқ масъулият ва натижадорлик тамойилларига асосланиб ишлаши зарурлиги таъкидланди. 

Шунингдек, фермерлар ва агрокластер раҳбарлари билан мулоқотда нафақат ер билан ишлашни, балки замонавий билимлар, бозор талаблари ва глобал рақобат шароитларига ҳам тайёр бўлиши кераклиги айтилди. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологияларни жорий этиш, дала маданиятини юксалтириш ва ариқ-зовурларни тартибга келтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди. 

Йиғилишда “Омбор китоби” тизими – озиқ-овқат маҳсулотларининг кирим-чиқимини доимий қайд этиш орқали захираларни назорат қилиш механизмини жорий этиш зарурлиги таъкидланди. Семинарда вазир Пахтачилик кенгаши олимлари томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланмаларга амал қилиш, дала майдонларида хорижий навлар учун хўрак майдонлари, маҳаллий навлар учун эса махсус ҳимоя зоналарини ташкил этиш, шунингдек, томчилатиб суғориш технологияларини босқичма-босқич ва тизимли жорий этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди. 

А.Мусаев,ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигида самарадорлик омиллари кўриб чиқилди