ФОТОРЕПОРТАЖ
Маълумки, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юқори ҳосил гаровидир.
Наманган вилояти ишчи гуруҳининг пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари билан учрашувлари доирасида Учқўрғон туманида амалий семинар ташкил этилди.
[gallery-22976]
Унда фахрий оқсоқоллар, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари масъуллари, Аграр соҳада билим ва инновациялар тизими вакиллари, пахта кластер корхоналари, пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Учрашув давомида вилоят ҳокими ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари А. Ҳакимов ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ғўза майдонларида культивация, ўтоқ ва чопиқ, яганалаш, чуқур юмшатиш, ўғитлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ишлари, томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш масалалари бўйича мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА