Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тузилмаларига – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири тақдимномасига биноан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозими; 

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи тақдимномасига биноан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозими киритилади. 

Ушбу ўринбосарлар фаолияти:  

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилиш; 

республика аҳолисининг сувга бўлган муттасил ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратиш, сув ресурсларини тежаш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриш; 

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, сифат назорати бўйича инфратузилмани ривожлантириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, экспортни кўпайтириш, мақсадли халқаро бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай агробизнес муҳити ва қўшилган қиймат занжирини яратиш; 

қишлоқ жойларини мувозанатли ва барқарор тараққий эттиришга кўмаклашишни назарда тутувчи қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш дастурларини амалга оширишни таъминлаш; 

қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамли (смарт) технологияларни кенг жорий этиш, янги иш ўринлари ва хизматларни ташкил қилиш чорасини кўришдан иборат бўлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилади