Дунё давлатлари олдида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳар доим муҳим вазифа бўлиб қолади. Айниқса, аҳолининг демографик ўсиши, қишлоқ хўжалиги ерларининг қисқариши каби омиллар масаланинг янада долзарблигини оширади.

2025 йилнинг 28 мартида қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланишга хизмат қилади.

Мазкур қарордан кўзланган асосий мақсад туман ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги ерларида экин экиш ва маҳсулот етиштиришни ташкил этиш, чорвачилик учун озуқа экинлар етиштириш ҳажмини ошириш орқали гўшт ва сут маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда ердан самарали фойдаланишни иқтисодий механизмлар орқали рағбатлантириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишдан иборат.

Жорий этилган тартибга мувофиқ электрон онлайн аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани эълон қилиш муддати 15 кундан 5 кунга, такрорий савдоларда 5 кундан 1 кунга қисқартирилди.

Шунингдек, такрорий савдоларда фақат бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади ва ҳар такрорий савдода лот нархи 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизига тушганига қадар пасайтирилади.

Натижада қишлоқ хўжалиги ерларини қисқа фурсатларда фойдаланувчига топширишга ва тезроқ кўзланган мақсадга эришилади.

Мазкур қарор қабул қилингунига қадар бўлган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча турдаги ерларни ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн аукцион савдоларида ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва тўлов тўлиқ тўланганда чегирма бериш тартиби мавжуд эди. 

Эндиликда, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб барча ҳудудларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча турдаги ерларни ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн аукцион савдоларида ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва тўлов тўлиқ тўланганда чегирма бериш тартиби бекор қилиниб, ушбу тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шартлиги белгиланди.

Ҳар доим долзарб бўлиб қолаётган чорва моллари озуқа таъминотини кафолатлаш мақсадида 2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудуди доирасида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг ўртача 10-20 фоизи чорва учун озуқа экинларини экиш шарти билан савдога чиқариладиган бўлди.

Қарорда қишлоқ хўжалиги субъектларига қатор имтиёзлар ҳам назарда тутилди. Хусусан, 2025 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили пахтадан 50 центнер/гектар, ғалладан 80 центнер/гектардан юқори ҳосил олганини солиқ ҳисоботларида акс эттирган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига келгуси йилда ижарага олинган жами ер майдонининг 25 фоизига алмашлаб экиш усулида чорва учун озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни экиш (жойлаштириш) кафолатланади ва Ўзбекистон фермерлари кенгашига аъзолик бадали пахта хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархдан ва доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,3 фоиз миқдорида белгиланади.

Қарор билан қишлоқ хўжалиги субъектларига бундай имтиёзларнинг тақдим этилиши орқали, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий барқарорлиги таъминланади ва қўшимча даромад олиш имкониятлари кенгаяди.

Бир сўз билан айтганда, давлат томонидан қишлоқ хўжалиги субъектлари учун бундай қўшимча имкониятлар тақдим этилиши улар фаолиятининг фаровонлигини таъминлайди. 

А.Икромов,

Тошкент вилояти суди раисининг ўринбосари, 

Э.Қурбонов, 

Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасидаги ислоҳотлар