Муносабат

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тармоғи нафақат аҳоли ҳаёти сифатини белгилаб берувчи омил, балки иқтисодий ўсишни таъминловчи стратегик драйвер сифатида ҳам намоён бўлмоқда.

 Ўзбекистонда амалга оширилаётган аграр ислоҳотлар, давлат сиёсати даражасида белгиланган устувор мақсадлар, соҳанинг замонавий технологиялар билан уйғун ривожланиши – буларнинг барчаси мамлакат агросаноат комплексини янги босқичга олиб чиқмоқда.

Қишлоқ хўжалиги, бу фақат ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш эмас, балки иқтисодиёт, жамият ва экология чегарасида жойлашган ҳаётий стратегик тизимдир. Ўзбекистон учун эса у тарихан халқнинг турмуш тарзи, меҳнат маданияти ва миллий иқтисодий барқарорлик пойдеворини ташкил қилиб келган. Бугунги глобал рақобат шароитида ушбу соҳани замонавий талабларга мос равишда трансформация қилиш, янги ишлаб чиқариш маданиятини шакллантириш ва халқаро бозорларда муносиб ўрин эгаллаш – давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланган.

Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан қабул қилинган Агросаноатни ривожлантириш миллий стратегияси (2020–2030) ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган давлат дастурлари, қонун ҳужжатлари ҳамда амалий ташаббуслар соҳада туб бурилиш яратишга хизмат қилмоқда. Бу ислоҳотлар нафақат иқтисодий фаолликни ошириш, балки қишлоқ жойлардаги турмуш сифати, озиқ-овқат хавфсизлиги ва экологик мувозанатни таъминлашга ҳам йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Шу жиҳатдан, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида қишлоқ хўжалиги 
ва озиқ-овқат саноати соҳаларида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йил якунига қадар режалаштирилган вазифаларни таҳлил этиш нафақат соҳавий аҳамиятга эга, балки миллий тараққиётнинг умумий салоҳиятини баҳолашда ҳам муҳим мезон ҳисобланади.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўзагида илм ва инновация, шаффоф бошқарув, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, экспортбоп маҳсулот етиштириш ва инклюзив ривожланиш каби тамойиллар ётади. Бугун Ўзбекистон аграр сиёсати кўламидаги ўзгаришлар нафақат ички эҳтиёжларни қондириш, балки халқаро озиқ-овқат занжирида ишончли ҳамкор сифатида қатнашиш мақсадини ҳам кўзда тутмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг биринчи ярим йиллик натижаларига назар ташлаш, аниқ рақамлар, тизимли таҳлил ва истиқболий вазифалар орқали умумий салоҳиятимизни баҳолаш ва келгусидаги ҳаракатлар йўналишини белгилаш – муҳим аҳамият касб этади.

Натижавий ёндашув: ҳосилдорлик ва самарадорлик ўсиши

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулот ҳажми 4,0 фоизга ошди. Бу кўрсаткич бир қарашда оддий статистик рақамдек туюлиши мумкин. Аммо унинг ортида агросоҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, илмий ёндашув асосида қабул қилинаётган қарорлар ва қишлоқ хўжалигида янги тафаккурнинг шаклланиб бораётгани мужассам.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигидаги ўсиш кўрсаткичлари тасодиф эмас, балки аниқ ҳисоб-китоб, тизимли меҳнат ва давлат томонидан яратиб берилаётган қулай шароитларнинг мантиқий натижасидир. Хусусан, ресурс тежовчи технологияларнинг жорий этилиши, ердан самарали ва оқилона фойдаланиш, фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар – буларнинг барчаси мазкур ўсишнинг асосий омилларидир.

Шунингдек, 896 минг гектар майдонда такрорий экинлар жорий этилгани – бугунги кунда агротехник жараёнларни оптималлаштириш ва ер ресурсларидан максимал самара билан фойдаланишга қаратилган ёндашувлар амалда ўз самарасини бераётганидан далолат. Бу нафақат умумий маҳсулот ҳажмини ошириш, балки аҳолининг истеъмол эҳтиёжини тезкор таъминлаш, бозорда нарх барқарорлигини сақлаш ва қўшимча экспорт имкониятларини кенгайтиришга асос яратади.

Агросоҳадаги энг муҳим инновация ютуқларидан бири 80 минг гектарда томчилатиб суғориш тизимининг жорий этилишидир. Сув ресурсларининг чекланганлиги шароитида бу каби технологияларнинг жорий этилиши стратегик аҳамиятга эга. Илмий таҳлиллар ва амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мазкур усул сув сарфини 30–40 фоизгача камайтиради ва ҳосилдорликни, айниқса, сабзавот ва мевазорлар сегментида 20 фоизгача ошириш имконини беради. 

Шунингдек, томчилатиб суғориш тупроқ эрозияси ва шўрланишининг олдини олиш, ер унумдорлигини сақлаш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашнинг самарали воситасидир.

Боғдорчилик ва узумчиликда ҳам катта салоҳият юзага чиқмоқда. Ҳисобот даврида 14,2 минг гектар майдонда янги интенсив боғлар ташкил этилди. Интенсив боғлар, бу замонавий агротехнологиялар, юқори сифатли кўчатлар, зич жойлашув схемалари ва фақатгина ички бозор эмас, балки экспорт талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар етиштириш тизимидир. Бундай боғлар бир неча йил ичида ўз самарасини бера бошлаб, фермерлар учун барқарор даромад манбаи, қайта ишлаш корхоналари учун хомашё, аҳоли учун эса сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат кафолатини таъминлайди.

Бу жараёнда аграр таълим ва илмий муассасаларнинг ўрнини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Боғдорчилик, суғориш ва такрорий экинлар бўйича илмий тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши, агрокимё, агрономия 
ва агроинженерия соҳаларидаги билимларнинг қўлланилаётгани самарадорликни янада оширмоқда.

Озиқ-овқат: саноатлашув ва экспорт динамикаси

Бугунги глобал озиқ-овқат бозорида жадал рақобат, халқаро санитария-гигиена талабларининг ошиб бориши ва истеъмолчи талабининг мураккаблашиши шароитида Ўзбекистон озиқ-овқат саноати ўзининг стратегик мавқеини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида соҳада 79,9 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 
7,2 фоизлик ўсишга эришилди. Бу кўрсаткич нафақат саноатлашув суръатларининг юқорилигини, балки ички ва ташқи бозор эҳтиёжларига аниқ жавоб қайтарилаётганини ҳам англатади.

Ўзбекистон озиқ-овқат саноатидаги бу ўсишфақатгина рақамлар билангина эмас. Бу ҳар бир қайта ишлаш корхонасида ишлаётган минглаб меҳнаткашлар заҳмати, маҳаллий хомашёнинг қайта ишланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотга айланаётганининг яққол тасвиридир. Бу ўсиш экспортбоп, сифатли, қўшимча қийматга эга маҳсулотларнинг кўпайиб бориши, ишлаб чиқариш жараёнларининг рақамлаштирилиши ва глобал стандартларга мослашув натижасидир.

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 473 миллион АҚШ долларига етди. Бу яна бир муҳим муваффақиятдир. Сабзавотлар, мева ва резаворлар, қуруқ мевалар, шарбат ва нектарлар, консерваланган маҳсулотлар – бугунги кунда нафақат маҳаллий истеъмол бозорининг асосий қисми, балки халқаро савдонинг экспортбоп драйверлари ҳисобланади.

Қозоғистон, Россия, Хитой, БАА, Саудия Арабистони ва Европа мамлакатлари асосий бозор сифатида қайд этилди.

Бу мамлакатимизда маҳсулот сифатини ошириш, халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш тизимини яратишга қаратилган сиёсатнинг самарасидир.

Айни пайтда экспорт географиясининг кенгайиши озиқ-овқат саноатида турли бўғинларда халқаро талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш маданиятини шакллантиришни талаб этмоқда. Шу боис 1 506 та корхонада ISO 22000, HACCP ва бошқа халқаро стандартларнинг жорий этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу каби стандартлар озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон бозорида ишончли экспортёр сифатида тан олинишига имкон яратади.

Айнан стандартлаштириш ва сертификатлаштириш жараёнлари орқали миллий маҳсулотларга “Made in Uzbekistan” бренди билан юқори талаб шаклланмоқда. Бу – маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга халқаро логистика тизимларига интеграция қилиш, экспорт шартномаларини тўғридан-тўғри тузиш ва ташқи бозорларда барқарор иштирок этиш имконини беради.

Шу билан бирга, озиқ-овқат саноатидаги саноатлашув нафақат экспорт, балки ички бозор хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қоплашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда республика бўйлаб йирик агроиқтисодий зоналарда қайта ишлаш корхоналари, музлатгич ва сақлаш омборлари, логистика марказлари яратилмоқда. Бу инфратузилмавий ривожланиш – ишлаб чиқарувчи 
ва истеъмолчи ўртасидаги боғланишни қисқартиради, маҳсулотни йўқотишсиз ва сифатли етказиш имконини беради.

Яна бир муҳим жиҳат – маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг хорижий савдо тармоқлари ва маркетплейсларга чиқишини рағбатлантириш, агросаноат маҳсулотлари учун онлайн савдо каналларини йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса рақобатбардошликни ошириш, янги бозорларга тезкор кириш, экспортёрлар сонини кўпайтиришга хизмат қилади.

Шу маънода озиқ-овқат саноати нафақат ишлаб чиқариш, балки иқтисодий диверсификация, валюта тушумларини ошириш ва минтақавий ривожланиш нуқтаи назаридан ҳам стратегик аҳамият касб этмоқда.

Иброҳим АБДУРАҲМОНОВ, 

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги аҳоли ҳаёти сифатини ва иқтисодий ўсишни таъминловчи стратегик драйвер