French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишки Паралимпия ўйинлари: Матонатли спортчиларимиз қачон баҳсларга киришади?

Шу кунларда Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида XIV қишки Паралимпия ўйинлари ўтказилмоқда.

Ортда қолган ўйинлар сарҳисобига кўра, медаллар жамғаришда Хитой пара спортчилари 9 та олтин, 6 та кумуш ва 8 та бронза медали билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги поғоналарни Австрия (4-1-3), АҚШ (3-5-2) ва Италия (3-5-1) жамоалари банд этган.

Хабар берганимиздек, матонат ва ирода соҳиблари ўртасида ташкил этилаётган мазкур ўйинларда ватанимиз шарафини пара тоғ чанғиси йўналишида Фирдавс Худоятов ҳамда Юлдуз Маҳмудова ҳимоя қилишга ҳозирланмоқда.

XIV қишки Паралимпия ўйинлари дастурига мувофиқ, эртага 12 март куни Юлдуз Маҳмудова гигант слалом дастурида баҳсларга киришса, Фирдавс Худоятов 13 март кунги мусобақаларда ўз омадини синовдан ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 6 та спорт тури бўйича ўтаётган қишки Паралимпия ўйинлари 15 мартга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА