Ҳозирда Ўзбекистондa икки мингдан зиёд ёшлар спортнинг қиличбозлик тури билaн мунтaзaм шуғуллaнмоқдa. Жумлaдaн, Қорaқaлпоғистон Республикaси, Aндижон, Нaвоий, Фaрғонa, Бухоро, Сaмaрқaнд, Хорaзм, Нaмaнгaн вa Тошкент вилоятлaридa ҳамда Тошкент шаҳрида ҳудудий федерaциялaр фaолият кўрсaтмоқдa.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида қиличбозлик бўлимлaри тaшкил этилгaн. Спортчилaрнинг зaмонaвий меъёрлaр aсосидa ўқув-мaшғулот йиғинлaрини ўткaзиши, хaлқaро мусобaқaлaргa пухтa тaйёргaрлик кўриши вa муносиб иштирок этиши учун қулaй имкониятлaр ярaтилмоқдa.  

Қиличбозлик спортини aҳоли ўртaсидa янaдa оммaлaштириш мaқсaдидa Тошкент шaҳридaги “Пахтакор” спорт мажмуасида жойлашган “Пахтакор” ҳамда “Ёшлик” қиличбозлик спорт залидa мaзкур спорт туридa мaшғулотлaр ва мусобақалар ўткaзиш учун жaҳон стaндaртлaригa тўғри келaдигaн шaроит ярaтилди.  

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан мазкур спорт тури билан шуғулланувчи ёшлар учун яратилаётган бундай имкониятлар уларни ҳaр томонлaмa қўллaб-қуввaтлaш, сaлоҳиятини тўлиқ рўёбгa чиқaришгa қaрaтилaётгaн эътибор спортчилaримизнинг хaлқaро мaйдонлaрдa эришaётгaн ютуқлaридa яққол нaмоён бўлмоқда.  

Дарҳақиқат, бугун қиличбозлик бўйича юқори савияли спортчиларимиз жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларни қайд этмоқда. Жумладан, жорий йилда ёшлар ва катталар терма жамоамиз аъзолари рапира, шпага ва сабля йўналишларининг шахсий беллашувларида 10 та олтин, 5 та кумуш ва 13 та бронза, жамоавий баҳсларда 12 олтин, 3 кумуш ҳамда 5 бронза, жами 48 медални қўлга киритди. Ушбу ғалабалар замирида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан олиб борилаётган самарали ишлар ётибди.  

Аниқроғи, Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси кўмагида федерация ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва мураббийлар фаолиятини рағбатлантириш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан 2023 йилда вилоятлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси филиаллари ва Тошкент шаҳри учун сотиб олинган 15 та қиличбозлик йўлакчалари ва жиҳозлари, 300 дан ортиқ қиличбозлик ускуналари тўплами тарқатилди. Қиличбозлик бўйича минтақавий саралаш босқичлари режа асосида мунтазам равишда республикамиз вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда. 

Шунингдек, Президентимизнинг "2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, юртимизда қиличбозликнинг барча йўналишларини ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш, спортчиларнинг машғулотини самарали ташкил этиш, уларнинг республика ва халқаро мусобақаларга пухта тайёрланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Минтақавий қўшма ўқув-машғулот йиғинлари мунтазам ташкил этилиб, миллий терма жамоамиз аъзолари учун халқаро ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Бу эса иқтидорли спортчиларни доимий танлаш ва аниқлаш имконини бераётир. Ушбу саралаш натижасида бугунга келиб, сабля йўналишида Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибоева, Самира Шокирова, Наргиза Жаксибаева, Херрера Лара Луиса Фернанда, Шерзод Мамутов, Исламбек Абдазов, Азиз Даулетназаров, Зуҳриддин Қодиров, Мусо Аймуратов, Сардор Абдукаримбеков, шпага бўйича Дилназ Мурзатаева,Шаҳзода Эгамбердиева, рапирада Умида Илясова, Мухаммадюсуф Асранов, Радмир Семенеев, Дониёр Саъдуллаев, Аҳмадилло Солихўжаев каби қиличбозларимиз нуфузли мусобақаларда муносиб иштирок этмоқда.  

Ушбу маҳоратли қиличбозлардан ташкил топган турли ёшдаги терма жамоаларимиз йил давомида Тошкент вилоятининг “Янгиобод”спорт базасида, “Пахтакор” ва “Ёшлик” қиличбозлик залларида режали ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этди. Шунингдек, терма жамоамиз аъзолари маҳоратини янада ошириш мақсадида Германия, Хитой, Венгрия, Испания, Россия, Қозоғистон, Италия, Қувайт ва Туркия каби давлатларда 15 га яқин халқаро ўқув-машғулот йиғинларида қатнашди.  

Ўзбекистон қиличбозлари учун шу йилнинг декабрь ва келгуси йилги мавсум ўта аҳамиятлидир. Сабаби, 2024 йилда Париж шаҳрида навбатдаги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Унга қадар эса спортчиларимиз мазкур мусобақа йўлланма ва рейтинг очколарини берувчи мусобақаларда иштирок этади ҳамда тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт тадбири Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун куч синашади. Декабрь ойида Япония, Сербия, Канада ва Франция каби давлатларда сабля, рапира ва шпага бўйича жаҳон кубоги баҳслари ўтказилади. Шунингдек, 2024 йилги спорт мавсумида Франция, Қатар, Тунис, Италия, Германия, Перу, Миср, Венгрия, Греция, АҚШ, Аргентина, Бельгия, Полша ва Хитойда ўтадиган жаҳон кубоги ҳамда Гран-при мусобақаларида терма жамоаларимиз иштирок этади. Спортчиларимиз учун энг аҳамиятлиси, 2024 йилнинг апрель ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё саралаш мусобақасидир. Умид қиламизки, келгуси йилги нуфузли мусобақаларда қиличбозларимиз, албатта, юқори натижаларни қайд этади.  

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси фаолиятида камчилик ва муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, ҳудудларда керакли спорт жиҳозлари етишмайди. Қиличбозлик спорт заллари, хусусан, ҳудудлардаги мавжуд қиличбозлик заллари таъмирга муҳтож. Мисол учун, кўп сонли ёш қиличбозлар шуғулланадиган Андижон вилоятида, яъни Асака шаҳридаги қиличбозлик спорт зали капитал таъмирлашни талаб қилади.  

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидованинг таъкидлашича, федерация аста-секин ҳудудий бўлинмалар моддий-техник базасини қўллаб-қувватлаш устида ишламоқда. Масалан, жорий йилда ҳудудлардаги бўлинмалар 15 дан ортиқ қиличбозлик йўлакчалари ва жиҳозлари билан таъминланди.  

– Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам зарур бўлган барча шарт-шароитлар билан таъминланиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Аммо афсуски, қиличбозлик спортига оммавий иштирок этиш ва жойлардаги кўплаб болаларни мавжуд спорт мактаблари ва қиличбозлик спортига жалб қилиш учун молиялаштириш йўқ. Шу ва юқорида қайд этилган долзарб муаммоларни ҳал этишда мамлакатимиз Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан бу борада амалий ёрдам кўрсатилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Умид қиламизки, келгуси йилда спортимиз мутасаддилари ушбу муаммоларни ҳал этишда ўз кўмакларини аямайдилар. Бунинг натижасида эса ҳар бир ҳудудимиздан Олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва қитъа чемпионлари етишиб чиқади, мамлакатимиз шарафини янада улуғлайди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозлик ривожи: таҳлил, таклиф ва мулоҳазалар