Тошкент вилояти Қибрай туманида хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали янги корхоналарни ишга тушириш, янги иш ўринларини яратиш борасида кўплаб амалий ишлар олиб бориляпти.

Ҳудудда 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 11 та лойиҳа доирасида 11 миллион 182 минг АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри Буюк Британия, Филиппин, Жанубий Корея, Хитой, Туркия ва Италия давлатларидан инвестициялар ўзлаштирилди.

Шунингдек, Қибрай туманида жорий йил умумий қиймати 4 триллион 704 миллиард 953 миллион сўм ўзлаштирилиши ҳисобига 60 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Унинг натижасида 3 мингга яқин янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган. Охирги 6 ой давомида умумий қиймати 782 миллиард 550 миллион сўм ўзлаштирилиши ҳисобига 12 та лойиҳа ишга тушиши натижасида 790 та янги иш ўрни яратилди.

Хусусан, "MS-Barer Textile" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг умумий қиймати 62 миллион АҚШ доллар бўлган “тўқимачилик ва махсус кийимлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди. Натижада 400 га яқин фуқаро иш билан таъминланди. Шунингдек,“EURASIA BOTTLERS” МЧЖнинг умумий қиймати 4 миллион еврога тенг бўлган “Салқин ичимликлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга тушиши туфайли 80 та ва "Perfect textile company" МЧЖда эса умумий қиймати 4 миллиард сўм бўлган тирикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳасининг ишга тушиши натижасида 200 та янги иш ўрни яратилди.

Бу йил охиригача Салар ҳудудида "АKSA ENERJI TASHKENT" МЧЖ томонидан қуввати соатига 240 МВт ва "CENERGO" МЧЖ томонидан 240 МВт бўлган иссиқлик электр станциялари ва филиппинлик сармоядорларнинг "Liwayway Food" МЧЖ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонасини ишга тушириш орқали 700 нафарга янги иш ўрни яратиш белгиланган.

А.Мусаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қибрайда уч мингга яқин янги иш ўрни яратиш режалаштириляпти