Сўнгги йилларда Ўзбекистонда истеъмол маданияти жадал суръатларда ўзгариб бормоқда. Аҳолининг харид қилишдаги одатлари, маҳсулотга бўлган талаб, нарх ва сифатга нисбатан муносабати янги босқичга чиқмоқда. Айниқса, супермаркетлар тармоғининг кенгайиши билан бу жараён янада ривожланяпти. Бироқ, ҳанузгача кўпчиликда “супермаркет қиммат”, “бозорда арзон” деган стереотиплар сақланиб қолмоқда. Ҳақиқат эса бундан кўра мураккаброқ ва таҳлилга лойиқ.

Супермаркетлар тармоғи бугунги кунда Ўзбекистондаги энг йирик ва ишончли чакана савдо тармоқларидан бири. Унинг қулайликлари шундаки, ҳар бир маҳсулотнинг нархи аниқ кўрсатилган, алдов эҳтимоли йўқ ва маҳсулотлар яроқлилик муддатига риоя қилинган ҳолда тақдим этилади. Тозалик ва тартиб ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Санитария талабларига жавоб берувчи савдо муҳити яратилган. Қолаверса, карталар орқали тўлов қилиш имконияти ҳам бор. Бунда пластик, QR ва бошқа тўлов тизимлари мавжуд. Чегирмалар ва акция кунлари ташкил этилган бўлиб, ҳафталик дастурлар орқали кўплаб маҳсулотлар арзонлаштирилади. Оила учун хавфсиз муҳит ҳам яратилган. Болали оилалар бемалол харид қилишлари мумкин, навбатлар тартибли, ходимларнинг хизмат кўрсатиш сифати юқори. Бундан ташқари, супермаркетларда маҳаллий ва импорт маҳсулотлар орасидан танлов қилиш, экологик тоза, диетик маҳсулотларни топиш ҳам осон.

Аммо супермаркетлар мамлакатимизнинг барча нуқталарида ҳам мавжуд эмас. Бу пойтахт ва шаҳар марказларида яшамайдиганлар учун харид қилиш имконини чеклайди.

Анъанавий бозорлар эса халқимизнинг савдо-сотиқдаги кўп асрлик тажрибасининг рамзи. Бозорнинг ўзига хос афзалликлари бор. Анъанавий бозорларимизда нарх борасида келишиш имконияти мавжуд. Харидор ва сотувчи ўртасидаги мулоқот нархни муҳокама қилиш имконини беради. Қолаверса, фермер ва деҳқоннинг боғидан узилган сабзавот-мевалар бозор орқали истеъмолчига етиб боради. Бозорлар миллий маданиятимиз, халқона мулоқот ва савдолашув муҳитини ифодалайди.

Бироқ, бозорлар ҳамма вақт ҳам идеал эмас. Баъзан қуйидаги муаммолар кўзга ташланади. Мисол учун, айрим расталарда маҳсулотга нарх ёзилмаган бўлади ва харидорда бироз ноаниқлик келтириб чиқаради. Баъзи маҳсулотлар яроқсиз ёки шикастланган ҳолатда бўлиши мумкин. Сифат кафолати айнан мавжуд эмас – маҳсулотнинг қаердан келгани, қандай сақланганини билиш номаълум. Тўлов тизимлари аксар ҳолларда чекланган ва пластик карта орқали тўлаш имконияти кам.

Энг эътиборлиси, бозорларда баъзида замонавий талабга жавоб бермайдиган маҳсулотлар ҳам учрайди. Хусусан, соғлом овқатланиш, болалар учун махсус маҳсулотлар ёки экологик тоза товарлар топилиши чекланган.

Кўпчиликда супермаркетларда “қиммат” деган тасаввур бор. Бу қисман тўғри – айрим импорт маҳсулотлар бозордагидан юқорироқ нархда бўлиши мумкин. Аммо бу нархнинг орқасида хизмат сифати, сақлаш шароитлари, яроқлилик муддати ва етказиб бериш тизими туради. Бундан ташқари, супермаркетларда арзон маҳсулотлар ҳам мавжуд. Масалан, нон, тухум, гуруч, айрим мевалар ёки маҳаллий ишлаб чиқарилган консерва маҳсулотлари баъзида бозордагидан ҳам арзон бўлади. Чегирмали маҳсулотлар бозор билан рақобатлаша олади.

Асосийси вақт тежалади – маҳсулот излаш, нарх сўраш, савдолашиш каби жараёнлар йўқ. Демак, нарх масаласи ҳар доим ҳам бозор фойдасига ишламайди. Бу ерда харидор ўз танловига, устуворликларига, ишончга ва қулайликка қараб қарор қабул қилади.

Харид қилиш фақатгина арзон маҳсулотни топиш эмас. Бу – вақтни тежаш, сифатни кафолатлаш, соғлиқни асраш, хизмат даражасини танлаш ва энг асосийси, онгли истеъмол қилиш дегани. Супермаркет ва бозор – ҳар бири ўз ўрнига эга. Бири замонавий хизматлар билан афзаллик берса, бошқаси миллийлик билан аҳамиятли.

Бугун истеъмолчи танлов қилади. Танлов эса онгли ва масъулиятли бўлиши керак.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қай бири афзал: cупермаркетлар ёки бозор?