Султонмурод Мансуров меҳнат фаолиятини темир йўл ва темирйўлчилар билан боғлаганига ҳам 30 йилдан ортиқ вақт ўтибди. У ўтган давр мобайнида тажрибали мутахассисларга шогирд тушиб, уларнинг ўгитларига амал қилди. Бугун эса ўзи устоз – ҳар куни атрофи шогирдлар билан гавжум. Марказий кон бошқармаси тасарруфидаги йирик ва энг муҳим бўлинмалардан бири ҳисобланган Темир йўл транспорти бошқармаси ишчи-ходимларига ўз тажрибасини ўртоқлашади, билганларини ўргатади.

– Инсон танлаган касбини яхши кўрса, у ҳар кун эрталаб ишга яхши кайфиятда келади. Бажараётган иши унга завқ, шижоат ҳамда маънавий куч беради. Ҳеч қачон бажараётган ишидан чарчамайди, – дейди Султонмурод Мансуров.

Қаҳрамонимиз асли самарқандлик. У Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида туғилган. Отаси Қурбонмурод Мансуров маҳаллада ишчи, онаси Тоштурди Бобомуродова эса мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Оиланинг тўнғич фарзанди бўлганлиги боис аксарият юмушлар унинг зиммасида эди. Шунинг учун бўлса керак, у ёшлигидан ҳар бир ишга алоҳида масъулият билан ёндашишга одатланган. 

– Танлаган касбим менга нафақат кучли бўлишни, балки сабр-тоқатли ва матонатли бўлишни ҳам ўргатди, – дейди Султонмурод Мансуров. – Баъзида ҳар қандай об-ҳаво шароитида ёки содир бўлган турли вазиятларда ҳам топширилган вазифани бажаришга тўғри келади. Иш вақти тугасада, бажаришим керак бўлган ишимни якунламасам, уйга кетишга ошиқмайман. 

1994 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тугатган қаҳрамонимиз илк иш фаолиятини Марказий кон бошқармасининг Темир йўл транспорти бошқармаси Эксплуатация хизматида поезд тузувчиси вазифасидан бошлади. Ўтган давр мобайнида шу корхонада турли вазифаларда ишлаб етарлича билим ва тажриба орттирди. 2004 йилда Эксплуатация хизмати станция бошлиғи, 2022 йилда бошқарма бош муҳандиси, 2024 йилдан бошлаб эса бошқарма бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келмоқда. 

Бугун унинг бевосита раҳбарлигида мавжуд темир йўллар реконструкция қилиниши билан бирга, янги темир йўл пўлат излари ҳам ётқизилмоқда. Янгидан-янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 – Сўнгги икки йилда темир йўллар қуриш, мавжуд линияларни реконструкция қилиш, юк ҳамда йўловчи ташиш транспортини модернизациялаш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди, – дейди С.Мансуров. – 2017-2025 йиллар мобайнида маҳаллийлаштириш дастури бўйича жами 97 та вагоннинг хизмат муддати узайтирилиб, қарийб 59 миллиард сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди. Ушбу вагонлар бугунги кунда Темир Йўл транспорти бошқармасида муваффақиятли фойдаланилмоқда ва бунинг натижасида вагонларни навбатдан ташқари таъмирлаш ишларига жалб этилиши олдинги йилларга нисбатан қарийб 70 фоизга қисқарди, десак муболаға бўлмайди. 2025 йилда “НКМК” АЖ балансидаги барча темир йўл ва стрелкали ўтказгичларни режали капитал таъмирлаш ҳамда янгидан қуриш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Йўл хизмати негизида “Йўлларни капитал ва ўрта таъмирлаш” участкаси ташкил этилиб, 20 нафар қўшимча ишчи ўрни яратилди.

Султонмурод Мансуров нафақат ишда, балки фарзандлари тарбиясида ҳам ўта талабчан. Узоқ йиллардан буён Зарафшон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ёшларга таълим-тарбия бериб келаётган Феруза опа Абдусолиева билан 1 ўғил ва 2 қизни илмли, жамиятга керакли шахслар қилиб тарбиялашди. Айни вақтда қизлари Наргиза онаси касбини танлаган бўлса, ўғиллари Жўрабек ва оила кенжатойи Сабина Самарқанд тиббиёт университетида таҳсил олмоқда. 

Юртимизда узоқ ва самарали меҳнат доимо эъзозланган, алоҳида эътироф этиб келинади. С.Мансуровнинг ҳам меҳнатлари муносиб баҳоланиб, у 2021 йилда 3-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирланган.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатъият изидаги ҳаёт – темир йўлчи ҳаёти