Кеча жаҳон чемпионати иккинчи ярим финалида Франция Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалда Аргентина билан баҳслашиш имконини қўлга киритди. Килиан Мбаппе етказиб берган тўпни ҳимоячи Тео Эрнандес акробатик усулда марокашликлар дарвозасига йўллади. Бешинчи дақиқадаги бу гол Франция жамоасини анча илҳомлантирди.

Эрнандес 1958 йил жаҳон чемпионатлари ярим финалида ўрнатилган тез гол уриш рекордини янгилади. Ўшанда Бразилия Франция дарвозасини ўйиннинг иккинчи дақиқасида ишғол қилган.

Ўйинда устунликка эга бўлса-да, марокашликлар рақиб дарвозасига йўл топа олмадилар. Омад 80-дақиқада яна французларга кулиб боқди. Яна Мбаппедан узатма ва Рандаль Коло Муани осонлик билан тўпни манзилига йўллади.

Матчни майдонда томоша қилган Франция Президенти Эммануэль Макрон кийим алмаштириладиган хонага кириб борди. “Юртдошларимизга оддий ва мусаффо қувонч керак, буни фақат спорт, айниқса, футбол беради. Бу муваффақият учун Дидье Дешам ва унинг жамоасига миннатдорлик билдирамиз. Дидье учинчи марта жамоани финалга етаклади, шубҳасиз, биз яна ғолиб чиқамиз. Мен сизлар билан фахрланаман”, дея футболчилар кўнглини кўтарди давлат раҳбари.

Францияликлар мундиалларда биринчи бўлим танаффусига қадар ҳисобда олдинда бўлганда, ҳеч қачон мағлуб бўлмаган экан. Сўнгги 25 ўйинда улар ғолиб ва фақат бир марта дурангга рози бўлишган.

Дешам жаҳон чемпионатларида жамоасини кетма-кет иккинчи марта финалга олиб чиққан тўртинчи мураббий бўлиб тарихга кирди ва Витторио Поццо (Италия, 1934, 1938), Карлос Билардо (Аргентина, 1986, 1990), Франц Беккенбауэр (Германия, 1986, 1990) қаторидан ўрин олди. Жамоани 14 бор ғолиблик сари етаклаган мутахассис Луис Фелип Сколарига етиб олди. Айни кўрсаткич бўйича олдинда фақат Хельмут Шён (16 ютуқ) бормоқда.

Французларнинг иккинчи голини Рандаль Коло Муани 79-дақиқада захирадан майдонга тушгач, 44-сонияда киритди. Бу жаҳон чемпионатларида захирадан чиқиб, тезкор гол уришда учинчи натижа. Уругвайлик Ричард Моралес 2002 йил Сенегалга 16 сония ичида гол урган, даниялик Эббе Санд эса 1998 йил Нигерия дарвозасини захирадан чиққандан кейин 26-сонияда аниқ нишонга олган.

Франция ва Аргентина 18 декабрь куни Қатарда жаҳон чемпионати финал босқичларида тўртинчи марта мусобақалашади. 2018 йил 1/8 босқичда Европа жамоаси 4:3 ҳисобида устунликка эришган. 1930 ва 1978 йилларда Аргентинанинг қўли баланд келган.

Марокаш Африка ва араб давлатлари орасида биринчи бўлиб жаҳон чемпионати медали учун ўйнайди. Хорватия билан бронза медали учун кечадиган баҳс 17 декабрь куни Дохада ўтади.

Марокаш бош мураббийи Валид Реграгий жамоаси мағлубиятини шарҳлаб, “биз ғалаба учун бор имконни ишга солдик, бу жуда муҳим эди. Футболчиларимиз жонини жабборга берди, хатога йўл қўймадилар, иккинчи бўлимда биз анча кучли эдик”, деди афсус билан.

Акс-садо...

Париждаги Елисей майдонида футбол жамоаси ғалабаси шарафига мушакбозлик уюштирилди. Майдондаги хавфсизликни икки мингдан зиёд полиция ходими таъминлаб турди.

Европанинг бир қатор мамлакатларида розилик ва норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Африка жамоаси мағлубиятидан кейин Франциянинг қатор шаҳарларида низолар чиқди. Парижда номаълум кишилар бир қанча машинага зарар етказди.

Брюсселдаги кўп қаватли уйларнинг бирида Франция байроғини кўтарган хонадон марокашлик тарафдорлар томонидан тош бўрон қилинди.

Бельгияда Марокашнинг юзга яқин тарафдори билан полиция ходимлари ўртасида қисқа муддатли тўқнашув келиб чиқди. Фанатлар Брюсселдаги вокзал яқинида полиция ходимлари томонга пиротехника ва бошқа буюмлар отди. Полиция уларга қарши сув ва кўз ёши оқизувчи газ юбориб, жавоб берди.

Франциянинг Монпелье шаҳрида маҳаллий марокаш фанатлари билан содир бўлган зиддиятда 14 ёшли ўспирин халок бўлди. Французлар миллий байроқни автомобиль ойнасидан чиқариб кетаётган пайт бегона кишилар машинага яқинлашиб, байроқни тортиб олмоқчи бўлади. Ҳайдовчи машинани кескин тўхтатган пайтда ўспиринга шикаст етади, у касалхонада вафот этади.

Кеча “Royal Air Maroc” авиакомпанияси Дохага ваъда берган 30 та қўшимча рейсдан еттитасини амалга ошира олмади. Натижада Қатар ҳукумати талаби билан икки мингдан кўпроқ томошабин Марокаш-Франция ўйинини стадионда кўриш бахтидан мосуво бўлди.

Марокаш федерацияси ярим финал учун 13 минг чиптани бепул тарқатди. Бундай бахтга сешанба куни эрта тонг “Ал-Жануб” стадионига кираверишда Марокаш паспортини тақдим этганлар сазовор бўлди.

Аброр ХОН, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатар. Яна бир босқич ортда қолди...