Қатарнинг QNA давлат ахборот агентлиги, шунингдек “Ар-Рая”, “Аш-Шарқ” каби етакчи нашрлари вақф ва ислом ишлари вазири Ғаним бин Шаҳин бин Ғаним Ал-Ғаним Тошкентга ташрифи чоғида қатор Ўзбекистон расмийлари билан учрашганини батафсил ёритди.

Меҳмонларга Қатарнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим ҳамроҳлик қилган.

Мулозим Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров билан учрашувда исломий иш билан боғлиқ ижтимоий фаровонлик йўналишидаги ҳамкорлик истиқболини белгилаш, ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш учун институционал тажриба алмашиш механизмини яратиш масалалари муҳокама қилинган.

Жаноб Ал-Ғаним Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев билан учрашувларда ўзаро алоқалар ривожланаётгани, икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабати, олий даражада имзоланган ҳужжатлар ҳамкорлик жадал тараққий этишида муҳим омил эканига урғу берган.

Мартабали меҳмонга диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, эътиқод эркинлиги йўналишидаги янгиланишлар ва кўп миллатли халқимиз учун тақдим этилаётган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилган. Айниқса “Вақф” хайрия жамоат фонди, илмий-тадқиқот марказлари, масжид-мадрасалар, Фатво маркази, Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари Қатар делегациясида катта қизиқиш уйғотган.

Ғаним бин Шаҳин бин Ғаним Ал-Ғаним Ўзбекистонга илк ташрифидан мамнунлиги, бу замин дунё тамаддуни марказларидан бири экани, улуғ мутафаккирларимиз башарият тараққиётига улкан ҳисса қўшгани, Имом Бухорий, Имом Термизий каби алломалар бутун оламга машҳурлигини эътироф этган.

Учрашувда диний соҳа ходимлари малакасини ошириш, илмий-тадқиқот, таълим-тарбия ва зиёрат туризми йўналишларида ҳамкорлик ўрнатиш мавзулари ҳам кўтарилган.

Томонлар ислом олами мақсадига хизмат қиладиган барча соҳаларда мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни давом эттириш, олий инсоний қадриятларни мустаҳкамлашда диний институтлар ролини ошириш муҳимлигини таъкидлаган.

Ушбу ташриф Вақф ва ислом ишлари вазирлигининг қардош ва дўст давлатлар билан алоқани мустаҳкамлаш, бағри кенг исломий қадриятларга хизмат қилиш, жамиятга хизмат кўрсатишда диний муассасалар ролини оширишга содиқликни ифодалайди.

Меҳмонлар “Ҳазрати Имом” мажмуасини зиёрат қилиб, осори-атиқаларни сақлаш, илмий-маънавий меросни асраб-авайлаш ва ислом маърифатини кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган тарихий ишларни юқори баҳолади.

Шунингдек, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида олий маъҳад фаолияти билан яқиндан танишди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатар Вақф ва ислом ишлари вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади