Осиё қитъасида “ЖЧ-2026” саралашининг 4-босқич учрашувлари ўз якунига етди. Сўнгги кунги "A" гуруҳида Қатар ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан, "B" гуруҳи мезбони бўлган Саудия Арабистони эса Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Қатар ва БАА учрашуви 2:1 ҳисобида ўз якунига етган бўлса, Саудия Арабистони ва Ироқ терма жамоалари баҳсида ҳисоб очилмади. Натижада Қатар 4 очко билан, Суадий Арабистони ҳам ана шундай очко билан мундиалга тўғридан-тўғри йўл олди.

Ўз гуруҳларида иккинчи ўринда қолиб кетган БАА ва Ироқ термалари 13 ва 18 ноябрь кунлари плей-офф босқичига чиқиш учун икки ўйинли беллашувда иштирок этадиган бўлди. Ушбу тўқнашув ғолиб эса ФИФА плей-офф турнирига йўл олади.

Шу тариқа, АҚШ, Мексика ва Канада мамлакатларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган терма жамоалар сони 28 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА