Доҳа Москва билан иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор.
Бу ҳақда Қатар Савдо ва саноат вазири Файсал бин Соний бин Файсал Ол Соний Россия-Қатар бизнес-форуми иштирокчилари олдидаги қутлов нутқида айтиб ўтди.
– Биз Россия билан муҳим тармоқларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга интиламиз, - деди вазир. – Бугун биз келишувдан ҳаракатга ўтмоқдамиз, -дея қўшимча қилди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россия ва Қатарни “нафақат иқтисодий алоқалар”, балки дипломатия ва ишонч тамойилларига асосланган “умумий қараш” ҳам боғлаб туради.
Россия пойтахтида Россия-Қатар бизнес форуми бўлиб ўтмоқда, унда Россия-Қатар ҳамкорлигининг долзарб йўналишлари ва икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳокама қилинмоқда, деб хабар берди ТАСС. Форумда барқарор молиявий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм ва шаҳар инфратузилмаси соҳаларида ҳамкорлик, шунингдек, транспорт ва логистика алоқалари истиқболлари муҳокама қилинади. Тадбир Қатар Савдо ва саноат вазирлиги, Россия Саноат ва савдо вазирлиги, Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси кўмагида Росконгресс жамғармаси, Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилди.
М.Пирматова, ЎзА