Қарши шаҳрида Германия Федератив республикаси билан ҳамкорликда “Kinderwelt” номли ўзбек-немис боғчаси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, Ўзбекистон ва Германиянинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигини юқори баҳолаб, ушбу ташаббус вилоятдаги мактабгача таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади.

Тантанали маросимда Германиянинг йирик таълим конгломерати “Ernst Klett AG” бошқарув раиси Филипп Ҳауссманн ва “Klett Kita & Schule GmbH” бош директори Анн-Кристин Вернер ҳам иштирок этди. Улар Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган замонавий, немис методологиясига асосланган болалар боғчасидан мамнун эканликларини билдирди.

– Умид қиламизки, “Kinderwelt” боғчасига келган болалар орадан 15 йил ўтиб, Германиянинг энг яхши университетларида таҳсил олади, – деди Филипп Ҳауссманн. 

[gallery-25635]

Таъкидланишича, мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилоти нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёдаги илк ўзбек-немис боғчаси ҳисобланади. 

Немис ҳамкорлари томонидан болалар боғчасини ташкил этишда катта методик ёрдам кўрсатилди яъни ўқув дастурлари, ўқитувчиларни тайёрлаш, дарс методикаси ва тарбиявий ёндашувлар бўйича Германия тажрибаси тўлиқ жорий этилди. Ушбу боғча фаолияти Германиянинг мактабгача таълим стандартларига тўлиқ мос равишда ташкил этилган.

Шунингдек, тўртта маҳаллий педагог Германияда малака ошириб, Klett методологияси бўйича тайёргарликдан ўтган. Яқин кунларда немис педагогларининг Қаршига келиши ва амалий ҳамкорликни давом эттириши режалаштирилган.

300 ўринга мўлжалланган янги бино замонавий талабларга жавоб беради. Болалар учун қулай, хавфсиз ва меҳр билан яратилган муҳит, соғлом овқатланиш тизими ҳамда ижодий ривожланиш учун барча шароитлар мавжуд.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Даврон Тожиевнинг таъкидлашича, ушбу мактабгача таълим ташкилоти лойиҳасининг умумий қиймати 400 минг долларга тенг бўлиб, германиялик ва маҳаллий инвестор ҳамкорлигида ташкил қилинган. Келгусида мамлакат бўйича бу каби нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 30 тага етказилиши мўлжалланмоқда.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда Германия билан ҳамкорликда хусусий боғча иш бошлади