Қашқадарё вилоятида Беларусь Республикаси ҳамкорлигида йўлга қўйилган инвестицион лойиҳа доирасида ташкил этилган корхона фаолияти билан божхона органлари ходимлари танишди.

Ташриф доирасида масъуллар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологик жиҳозлар билан таъминланганлиги ҳамда инвестиция киритиш орқали яратилаётган иқтисодий ва ижтимоий имкониятлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлди.

Лойиҳа доирасида умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилган. Корхона йиллик 20 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, бу орқали маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳияти ошишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, 200 нафарга яқин доимий иш ўрни яратилгани ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшмоқда.

Учрашув чоғида божхона бошқармаси мутасаддилари корхона фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида бир қатор амалий маслаҳатлар ва тавсиялар берди. Хусусан, экспорт-импорт операцияларини соддалаштириш, божхона ҳудудида қайта ишлаш режими имкониятлари ва мавжуд имтиёзлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, келгусида корхона ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш, маҳсулот турлари ва ҳажмини ошириш, шу орқали халқаро бозорларга чиқиш борасида ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилиши қайд этилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда Беларусь билан ҳамкорликда инвестицион лойиҳа