Ўзбекистон миллий университети Тарих факультети ҳузуридаги “Ўзбекистон жануби археологик меросини ўрганиш” лойиҳаси аъзолари жорий йил 14 августдан буён Қашқадарё вилоятида тадқиқот олиб боришяпти.

Академик А.Саъдуллаев раҳбарлигидаги ушбу жамоа таркибидаги мутахассислар икки гуруҳга бўлинган ҳолда қидирув ишларини амалга оширмоқда.

Китоб туманидаги Оёқчисой ҳавзасида археологик дала тадқиқоти ўтказаётган биринчи гуруҳ ҳудудда 14 та, Деҳқонобод, Қамаши, Яккабоғ туманларидан оқиб ўтадиган Оқсув дарёси юқори ҳавзасида ишлаётган иккинчи гуруҳ аъзолари эса 20 дан зиёд археологик ёдгорликни аниқладилар. Шунингдек, музейларни бойитиш ва келгусида кўргазмалар ташкил қилиш учун бир талай қадимий ашёлар қўлга киритилди.

Аниқланган манзиллар, йиғилган ашёлар ўзбек халқининг қадим тарихи ва маданиятининг ўзига хос жиҳатларини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

Тадқиқот давом этяпти.

Дилмурод Нормуродов,

ЎзМУ доценти

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда археологик ёдгорликлар топилди