Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги масъуллар Китоб туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ижроси билан танишиш мақсадида навбатдаги ўрганиш ишларини олиб борди.

Дастлабки ташриф туманнинг Пахтаобод маҳалласида жойлашган, “Кифти-об барака чорва” МЧЖ томонидан янгидан ташкил этилган ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводида бўлди. Умумий қиймати 6 миллион долларни ташкил этган мазкур лойиҳа доирасида йилига 40-45 минг тонна ун ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий корхона фойдаланишга топширилди. Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 50 га яқин доимий, мавсумий даврда эса 200 нафарга яқин қўшимча иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Ташрифнинг навбатдаги манзили туман марказида бунёд этилган “KITOB MED” лор-маркази бўлди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, қиймати 2,1 миллион доллар бўлган лойиҳа ташаббускорига миннатдорлик билдирди ҳамда туманда яна бир замонавий тиббиёт маскани иш бошлагани билан аҳолини табриклади. Шундан сўнг масъуллар клиникада беморлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар давомида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Мустақиллик маҳалласида “Умид Исмоилхон” МЧЖ томонидан барпо этилаётган 6 та 5 қаватли, 120 хонадондан иборат турар жой мажмуаси қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди. Шунингдек, Ҳамид Олимжон маҳалласида “Воҳa машъали” МЧЖ ҳамда “Forward to dreams” хусусий корхонаси томонидан қурилаётган 135 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар билан танишилди.

Ташриф якунида масъуллар томонидан янги кўп қаватли уйлар атрофида манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

***

Кўкдала туманида ишсиз ва миграциядан қайтган 100 нафар ёшга ўз-ўзини банд қилиш ҳамда камбағалликдан чиқариш мақсадида жами 100 гектар ер майдони ажратиш масаласи юзасидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Х.Жўраев бошчилигидаги масъуллар иштирок этиб, ёшларга лалми ер майдонларида сув таъминоти муаммосини ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди. Хусусан, экинларни самарали суғориш учун замонавий ёмғирлатиб суғориш техникаларидан фойдаланиш таклиф қилинди.

Ёшларга Хушали маҳалласи ҳудудидаги маҳаллий тадбиркор Нурматов Асфиддинга тегишли “Омад Пласт СС” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқарилаётган сув тежамкор қувурлар ва суғориш ускуналари амалий тарзда намойиш этилди.  

Улар хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.

***

Ўзбекистон Республикаси Мудофааcига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилояти кенгаши тасарруфидаги Ғузор тумани ўқув-спорт техника клубида янги замонавий автодром фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раҳбарияти, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, ёшлар, ўқитувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида расмий рамз сифатида очилиш лентаси қирқилиб, автодром ўқув жараёнига расман топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмда ҳарбий хизматчилар томонидан қўлланган қуроллар билан кўргазмали чиқишлар, Ғузор тумани ёшлари ижросидаги қўл жанги элементлари намойиши ҳамда Қарши гарнизони ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Шунингдек, маросим доирасида “Авиамодель” ва “Ракетамодель” тўгараклари фаолияти юзасидан мутахассислар томонидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди. Ўқувчилар томонидан ясалган учувчисиз учиш аппаратлари намойиши ҳамда ўқув-спорт техника клуби аъзоларининг турли спорт техникаларидаги кўргазмали чиқишлари тадбирга ўзгача жозиба бағишлади.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда “Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилояти кенгаши тасарруфидаги 18 та ўқув муассасасида 59 та юк, 157 та енгил автомобиль, 5 та автобус, 4 та тиркама ва 16 та мототранспорт воситалари мавжуд бўлиб, ушбу база талабгорларни барча тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш имконини бермоқда. Янги автодромнинг ишга туширилиши эса ушбу жараённи янада такомиллаштиради ва ўқувчилар учун кенгроқ амалий шароит яратади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда