Қашқадарё вилоятида доимий аҳоли сони 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 3 697,6 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 79,3 минг кишига ёки 2,2 фоизга кўпайди.

***
Президентимизнинг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан мазкур юксак эътирофга сазовор бўлган бир гуруҳ қашқадарёлик соҳа ходимларига давлат мукофотлари вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан тантанали равишда топширилди.

Ҳар йили мазкур байрам республикамизда кенг нишонланиб келинмоқда. Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, вилоятдан 5 нафар соҳа ходими мукофотланди.

Ўз навбатида давлат мукофотига сазовор бўлган шифокорлар сўзга чиқиб, Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда юртимиз тиббиётида улкан ислоҳотлар ва ўзгаришлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, миннатдорлик изҳор этди.
***
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун.
Юртимиз бўйлаб ушбу қутлуғ сана муносабати билан кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, миллий ғурур, бирлик ва ватанпарварлик тимсоли бўлган байроғимизни улуғлаш мақсадида “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида байроқ эстафетаси давом этмоқда.

Ушбу фахрли эстафета Сурхондарё вилоятидан Қашқадарё вилоятига тантанали тарзда топширилди. Вилоятнинг Деҳқонобод туманида ўтган тадбирда ёшлар, нуронийлар, фахрийлар ва фаоллар иштирок этиб, юртимиз байроғини юксак руҳда қабул қилиб олди.

Деҳқонободлик ёшлардан тортиб, нуроний отахону онахонларгача ушбу эстафетада фаол иштирок этиб, Ўзбекистон байроғининг ҳар бир ранги, чизиғи ҳамда ундаги ой ва юлдузларнинг маъносини чуқур ҳис этган ҳолда тадбирни давом эттирди.
Ўлмас Баротов, ЎзА