Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Германиянинг “Hohenstein Group” академияси ва “MBG Group” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда тўқимачилик саноатини ривожлантириш, халқаро ОEКО-ТЕХ сертификатини жорий этиш, ҳамда Қарши шаҳрида регионал лаборатория ва ўқув маркази ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу марказ республикадаги биринчи шундай илмий-амалий марказ бўлиб, мамлакатимиздаги барча тўқимачилик корхоналарига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

Шунингдек, учрашувда яшил технологияларни жорий этиш, энергияни тежаш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

Вилоят ҳокими “Hohenstein Group” билан ҳамкорликни нафақат сертификатлаш, балки илмий, инновацион ва амалий лойиҳалар даражасида кенгайтириш истагини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олди.

***

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мураббийлар штаби билан биргаликда Қашқадарё вилояти футбол академиясига борди.

Улар академияда ёш футболчилар учун яратилган шароитлар билан танишиб, машғулот жараёнларини кузатди.

Фабио Каннаваро ёш футболчиларга ўз тажрибаси асосида фойдали тавсиялар бериб, тинимсиз меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлади.

***

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қамаши туманида жойлашган Майданак баланд тоғ туризм масканида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган туризм инфратузилмаси қурилиш ишлари билан танишди.  

Денгиз сатҳидан 2750 метр баландликда жойлашган Майданак масканини туристик марказга айлантириш режаси асосида умумий 58,6 гектар майдонда туризм объектлари барпо этилмоқда. Ҳозирга қадар 10 та бунгало ва 10 та шале услубидаги коттежлар, 20 та капсула уйлар қурилиб, фойдаланишга топшириш арафасида. Шунингдек, 2 та вертолёт қўниш майдончаси ҳам қурилди.

Астрономияга қизиқувчилар учун алоҳида шарт-шароит яратилмоқда – бу ерда 2 та катта ва 2 та кичик телескоп ўрнатилган бинолар таъмирланиб, самовий жисмларни кузатиш имкони яратилмоқда.

Бундан ташқари, Майданак атрофидаги 7900 гектар майдонни қамраб олган Зарафшон арчалари ўрмон ҳудудида ўтов уйлари ташкил этилган бўлиб, бу ерда маҳаллий ва хорижий туристларга хизмат кўрсатилмоқда.

Майданакка олиб борувчи йўллар бўйлаб жойлашган 8 та маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлганлар сони тобора ортиб бормоқда. Бу эса ҳудудда хизмат кўрсатиш соҳасини янада рағбатлантирмоқда.  

Лойиҳанинг кейинги босқичида 2 қаватли замонавий ресторан, кўкаламзор боғлар бунёд этилади ҳамда йўл инфратузилмаси тубдан янгиланади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда