Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2024 йил 26 июндаги ижро варақасига кўра, қарздор А.Ботировдан ундирувчи “ДАВР БАНК” ХАТБ Олмазор филиали фойдасига 411.474.154 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Шофиркон туман бўлими иш юритувига 2024 йил 5 июлда келиб тушган ҳамда шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздорга ижро ҳужжати мазмун-моҳияти тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талабалари бажарилмаган.
Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, “МИБ портал” дастури ёрдамида қарздор номида бўлган барча мол-мулкларга тақиқ қўйилган ҳамда қарздорга тегишли бўлган 2023 йилда ишлаб чиқарилган “KIA SPORTAGE” русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида қидирувдаги автомашина туман ҳудудида топилиб, тегишли тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаган тақдирда автомашина сотиш учун аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақида қарздор расман огоҳлантирилган.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири