Бугун ер юзида 3,3 миллиард киши соғлиқни сақлаш ёки таълимга қараганда қарзга хизмат кўрсатиш учун кўпроқ пул сарфлайдиган мамлакатларда яшайди. Деярли барча ривожланаётган давлатларда фоиз тўлови иқлим сармоясидан ошиб кетган.

Бу ташвишли маълумотни яқинда Женевада қарзни бошқариш бўйича 14-конференция очилишида БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (ЮНCТАД) бош директори Ребекка Гринспан ошкор қилди.

Анжуманда қарз бошқарувини такомиллаштириш, инновацион қарз воситаларини яратиш ва институционал салоҳиятни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Дунёнинг кўплаб давлатлари дуч келаётган ҳозирги қарз инқирози ва ушбу вазиятдан чиқиш йўллари таҳлил этилди. Конференция сиёсатчилар, фуқаролик жамияти вакиллари, академиклар ва халқаро ташкилотларни бирлаштирди.

Мутахассислар таъкидлашича, қарзнинг асосий унсурлари шаффофлик, коррупциядан холи жамият ва миллий устуворликни оқилона тақсимлашдир.

Шу билан бирга, тегишли ислоҳот олиб борилишига қарамасдан, кўп юртларда ташқи таъсир, жумладан пандемия, иқлим ўзгариши, савдодаги узилиш ва фоиз ставкаси кескин ошиши туфайли қарз инқирози юзага чиқиши мумкин. Таассуфки, бу жараённи алоҳида мамлакатлар назорат қила олмайди.

Кўп томонлама институтлар эскирган. Глобал молиявий архитектура сурункали инвестиция муаммосидан азият чекаётган ривожланаётган мамлакатлар зиммасига юқори капитал харажатини юкламоқда. Қолаверса, ҳамон давлатни ташқи зарбадан ҳимоя қилиш учун универсал хавфсизлик тармоғи ва зарур миқёсда арзон, узоқ муддатли ресурс тақдим эта оладиган кўп томонлама молиявий тизим мавжуд эмас.

Маълумотга кўра, 2023 йил ривожланаётган мамлакатлар экспорт даромадининг ўртача 16 фоизини қарзни қоплашга сарфлаган. Бу 5 фоизлик чегарадан уч баробар кўп. Афсуски, кўп томонлама воситалар муаммони ҳал қилишга мослаша олмади. Айрим юртлар йиллар давомида қайта тузилишни кутмоқда. Зарур механизм йўқлиги сабабли қарзни музлатиб ҳам бўлмайди.

Экспертлар фикрича, қарзни реструктуризация қилишда келиб чиқадиган қўшимча мураккабликнинг сабаби кредиторлар манзараси ўзгариши билан боғлиқ. Ривожланаётган мамлакат қарзининг қарийб учдан икки қисми ҳозир анъанавий икки томонлама донор кредитордан фарқли тамойил асосида ишлайдиган хусусий кўмакчиларга тўғри келади.

Мамлакатлар қарзга хизмат кўрсатиш учун жуда кўп пул сарфлаяпти. Ҳолбуки, бунинг ўрнига ривожланишга сармоя киритилиши керак эди. Натижада давлатлар аро ва мамлакат ичидаги тенгсизлик кучаймоқда.

Анжуман иштирокчилари нафақат муаммоларни ташҳислаш, балки ҳақиқатга айлантирилиши мумкин бўлган аниқ восита, стратегия, тажриба ва инновация билан бўлишиш имкониша ҳам эга бўлди.

Дарвоқе, 45 йилдан ошдики, ЮНCТАД тизими 60 дан ортиқ мамлакатни давлат қарзини бошқариш, шаффофлик ва самарали бошқарувни таъминлаш борасида қўллаб-қувватлаб келяпти.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарз инқирозидан чиқиш йўли борми?