Қашқадарё вилояти маркази ҳисобланган Қарши шаҳрида жойлашган “Насаф” кўчаси 24 соат узлуксиз фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш ҳудудига айлантирилди.

Мазкур кўчада умумий овқатланиш, кўнгилочар, маиший хизмат ва савдо йўналишларига ихтисослашган объектлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда 100 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Яна 50 та тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини кенгайтирди.

Хусусан, айни пайтда 14 та умумий овқатланиш шохобчаси, 12 та кўнгилочар маскан, 4 та караоке ва 3D хизмат маркази, 20 та замонавий хизмат кўрсатиш объекти, 50 та бошқа турдаги субъектлар аҳоли хизматида. Муҳими ушбу лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш натижасида 522 та янги иш ўрни яратилди.

[gallery-24523]

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун қулайлик яратиш мақсадида кўчанинг 3 километр узунликдаги пиёдалар йўлаги таъмирланиб, 150 дона тунги ёритиш чироқлари ва замонавий иллюминацион ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Масъулларнинг маълум қилишича, келажакда мазкур ҳудудда 100 ўринли хусусий боғча, 50 ўринли тиббиёт клиникаси, 2 та “ақлли” кутубхона, меҳмонхона, 4 та фитнес зали ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

Куни кеча ушбу кўчада яна 2 та янги лойиҳа ишга туширилиб, қўшимча 43 та иш ўрни яратилди. Тадбирда вилоят ҳокими Муроджон Азимов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарши шаҳрида 24 соат узлуксиз фаолият юритувчи кўча ташкил этилди