ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон – Ёшлар зиё маскани”да қардош халқлар ёзувчи ва шоирлари асарлари кўргазмаси ҳамда ижодий учрашув ташкил этилди.
“Қардошлик мушоираси” шиори остида ташкил этилган тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази Давлатобод туман бўлими раҳбари Баҳодир Раҳмонов сўз олиб, китобхонлик маданияти ҳамда ёшларда китобга бўлган меҳрни янада ошириш боарасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қардош халқлар томонидан ёзилган асарлар доим севиб мутолаа қилинаётгани, бундай адабиётлар миллатлар ва элатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда кўприк вазифасини ўташи таъкидланди.
[gallery-24499]
Кўргазма экспозициясида 200 дан ортиқ бадиий, тарихий, шеърий адабиётлар жой олди.
Шоир ва ёзувчилар, адабиёт намоёндалари, ёш китобхонлар иштирокидаги давра суҳбати қизғин мунозараларга бой тарзда ўтди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА