ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятидаги Қува тумани аҳолиси энг гавжум ҳудудларидан бири ҳисобланади. Туманнинг “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 5-оилавий поликлиника Қақир, Бойистон, Турк, Ўзбек ва Пахтаобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи 21 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
“Долзарб 90 кунлик” дастури доирасида мазкур поликлиника биносида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, муассаса янги қиёфа касб этди.
[gallery-26151]
Бугунги кунда поликлиникада 12 нафар шифокор, 40 нафар ўрта ва 10 нафар кичик тиббиёт ходими фаолият юритмоқда. Муассаса замонавий тиббий жиҳозлар ва компьютер техникаси билан таъминланган ҳамда электрон ҳисобга олиш тизимига ўтган. Шунингдек, шифо масканида стоматолог, жарроҳ, акушер-гинеколог ва УЗИ мутахассислари фаолият кўрсатиб, аҳоли саломатлиги тиббиёт ходимларининг доимий назоратида.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА