Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Qantas 74 миллион доллар тўлашга рози

Австралиянинг йирик авиакомпанияси “Qantas Airways” пандемия даврида бекор қилинган рейслар учун йўловчиларга 74 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Бу қарор 2020-2022 йилларда рейси бекор қилинган, аммо нақд пул ўрнига саёҳат кредити берилган минглаб йўловчилар номидан киритилган жамоавий даъво натижасида қабул қилинди.

Даъвогарлар компания шартномани бузиб, мижозларга вақтида пул қайтариш ўрнига, саёҳат ваучери таклиф қилганини айтган. Ҳуқуқшунослар фикрича, шу тариқа авиакомпания йиллар давомида йўловчилар маблағидан фойдаланган.

"Qantas" бундай айбловни тан олмаса-да, келишувни қабул қилган. Бадал қандай тартибда қайтарилиши суд қароридан кейин эълон қилинади.

Авиакомпания 2023 йил пандемия пайти берилган туризм кредитлари учун амал қилиш муддати белгиламасдан, мижозларга саёҳатни пулга алмаштириш имкони яратилганини ҳам таъкидлади.

"Qantas" атрофида аввал ҳам баҳс кузатилган: 2025 йил корхона пандемия даврида 1800 дан кўп жойда хизмат кўрсатувчи ходимларни ноқонуний ишдан бўшатгани учун рекорд даражада — 90 миллион Австралия доллари жарима тўлаган.

Мусулмон Зиё, ЎзА