Эндокринологлар қандли диабетга чалинганларга парҳез тутишни тавсия қилишади. Тўғри, бу маълум муддат қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради, лекин муаммога тўлиқ ечим бўла олмайди.

Қандли диабет кучайиб бориш хусусиятига эга. Ошқозоности бези тахминан беш йил давомида қандли диабетни билдирмайди. Инсулинни кўп ишлаб чиқариб, қанд миқдорини меъёрда ушлаб туради. Инсулин миқдори эса, бир неча баробар кўпайиб кетади. Дейлик, бир инсулин юзага келган тўсиқ туфайли ҳужайрага етиб боролмай қолди. Вақт ўтиши билан ошқозоности безидан чиққан яна иккинчи, учинчи инсулин олдида ҳам тўсиқлар юзага кела бошлайди. Оқибатда қонда глюкоза миқдори ошиб кетади.

Мамлакатимизда мазкур касалликнинг олдини олиш, соҳада тиббий хизмат сифатини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг  жорий йилнинг 26-январида қабул қилинган “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари”ги қарори ихтисослашган самарали ва замонавий эндокринология ёрдами тизимини шакллантириш, қандли диабет ва бошқа эндокрин касалликлар профилактикаси ва уларни барвақт аниқлаш чораларини янада такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли.

2022 йил 1 апрелдан эндокрин касалликларни эрта аниқлаш, мақсадли кузатишни таъминлаш учун тиббий кузатув ва патронажнинг янги модели жорий этилади. Унга кўра, оила шифокорлари эндокрин касалликларни ташҳислаш ҳамда даволаш бўйича қайта тайёрланади,  эндокрин касалликлар мавжуд оилаларга махсус тайёргарликдан ўтган патронаж ҳамшираси бириктирилади.

 Ҳозирда бу каби чора-тадбирлар давлат тиббий суғуртаси  механизмларини Сирдарё  вилоятига тажриба-синов тариқасида жорий этиш доирасида амалга оширилмоқда. Бу борадаги қатор саволларга Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси эндокринологи  Моҳира Файзуллаева жавоб берди.

– Давлат тиббий суғуртасига ўтиш жараёнида бемор тўғрисидаги маълумотларнинг электрон маълумотлар базаси яратилди, – дейди М.Файзуллаева. – Эндиликда биз бемор келганини, у ҳақидаги маълумотларни у қабулга кирмасидан комьпютерда қайд этилган маълумотлардан билиб оламиз. Шунингдек, қўлимизда беморни қаерга жўнатиш, лаборатор-инструментал текширув натижалари тўғрисидаги маълумотлар ҳам тайёр туради. Касал келиши билан уни қабул қилиб, текширув натижаларига асосланган хулосаларга кўра муолажа ишларини бошлаймиз.  Оилавий шифокор жўнатган бемор уч томонлама йўлланмани  тор соҳа, хусусан, эндокринологга олиб келади ва бир тарафини тўлдириб оилавий шифокорга жўнатамиз. Керакли вақтда электрон қурилма (мобиль алоқа воситалари) орқали оилавий шифокорни огоҳлантириб, бемор ҳақидаги барча маълумотларни юбориб, тавсияларни айтиб берамиз. 

Ҳозирда Боёвут туман тиббиёт бирлашмасида эндокрин касалликлари билан 1610 нафар бемор рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг  сал кам 30 фоизида инсулинга эҳтиёж мавжуд. Ҳозирги кунда инсулинга муҳтож беморлар биринчи типига кирувчилар глюкометр ва инсулин аналоглари билан таъминланмоқда. Қандли диабет касаллигини 2-типи билан оғриган ва инсулин билан даволашга ўтказилган беморлар ҳам инсулин препарати билан таъминланмоқда.Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш жараёнида вилоятдаги қандли диабет касаллиги 2-типи аниқланган беморлар “метформин” дори воситаси билан тўлиқ таъминланади.

Диспансер назоратида олинган беморлар индивидуал тарзда мақсадли тиббий кўрикдан ўтказилиб, умумий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда лаборатор-инструментал текширувлардан ўтказилади. Натижаларга асосланиб зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилади. 

Беморлар орасида ўз саломатлигига эътиборли бўлган, шифокор тавсияларини тўлиқ бажарадиган, парҳез талабларига амал қиладиган ҳамда ўз вақтида текширувлардан ўтиб турадиган беморлар учун доимий тарзда онлайн эндокринолог маслаҳати йўлга қўйилган.

Эндокрин касаллиги билан оғриган беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш мақсадида оилавий шифокорлар махсус курсларда ўқитилди. Келгусида беморларга инсулин дори воситасини тавсия қилиш, инсулин дозаларини коррекциялаш ва назоратини олиб бориш оила шифокори масъул бўлади. Одатда,  инсулин олишни ҳам ўзига хос тартиб-қоидаси мавжуд. Шу боис шифокор ва ҳамширалар уни қабул қилишни бошлаган ҳар бир беморга алоҳида тушунтиради. Инсулин доим танани бир жойдан қилинганда асоратлар қолдириши мумкин ва бу ҳолатнинг олдини олиш учун  дорини қабул қилиш жойи (яъни қўлдан оёққа ёки унинг тескарисига) ўзгартирилади. 

Қандли диабетнинг 1-типи болалар ва ўсмирлар орасида учрайди. Ҳозирда туманимизда биринчи турга  кирувчи 6 нафар вояга етмаган ва 10 нафар бемор ўсмир болалар бор. Эндокринология маркази уларни қондаги қанд миқдорини меъёрда ушлаб турувчи воситалар ва аниқловчи тест тасмачалари тўплам билан тўлиқ таъминлаган.  Инсулин қабул қилиш борасидаги барча йўл-йўриқни боланинг онасига тушунтирамиз. Қандай  ҳолатда, қайси босқичларда фойдаланиш ўргатилади. Бундан ташқари ҳар бир беморга ўзини — ўзи назорат қилиши учун мустақил назорат кундалиги ҳам берилади. Унда бемор кунлик ҳолатини, шикоятларини санаси билан ёзиб боради ва эндокринолог мутахассисга келганда ўзи билан олиб келади. Бу ўз навбатида касалликни асоратларини олдини олиш ва даволашга имконият яратади.

Давлат тиббий суғуртасини жорий этишнинг асосий талабларидан ҳисобланган “тиббий бригада”лар ҳозирда барча ҳудудларда ташкил этилмоқда.  Шу боис бирламчи ёрдам кўрсатиш тиббиёт муассасаларидаги ҳамширалар ҳар бир беморнинг антропометрик кўрсаткичларини аниқлайди, саволнома орқали касалланиш хавфини белгилаш, қон босими, вазни, бўйи, қондаги қанд миқдори тўғрисидаги маълумотларни шифокор-мутахассисга олиб келади. Шундан сўнггина “тиббий бригада” аъзолари кимни, қандай тартибда назоратга олишни режасини ишлаб чиқади.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси матбуот хизмати

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қандли диабетга чалинганлар ҳимояда