Бугунги кунда эндокринопатиялар тизимида биринчи ўринни қалқонсимон без касалликлари, иккинчи ўринни қандли диабет, учинчи ўринни гипоталамо-гипофизар тизими касалликлари, тўртинчи ўринни эса жинсий безлар касалликлари ва бошқа хасталиклар эгалламоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда қандли диабет касаллиги тобора яшариб бормоқда. Ҳозир ер юзи аҳолисининг қарийб 7 фоизи ушбу дарддан азият чекяпти. Улардан жуда катта қисми хасталикнинг 2-турига чалинган. Мутахассисларнинг хулоса қилишича, бу касалликни келтириб чиқарувчи омиллар орасида носоғлом турмуш тарзи асосий ўринни эгаллайди. 

Эпидемиологик маълумотларга қараганда Ўзбекистонда қандли диабетнинг тарқалиш даражаси беш фоизни ташкил қилади. Ҳозирги кунда 1 млн. 35 минг 751 нафар бемор диспансер ҳисобида туради. Улардан 1 минг 292 нафарини болалар, 553 нафарини ўсмирлар ташкил қилади. Скрининг тадқиқотларига кўра, қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган беморлар сони 1,6 бараварга ортган.

Қайд этилишича, қандли диабетнинг 1-тури кўпроқ болалар ва ўсмирлар орасида учрайди. Агар ўз вақтида тегишли даво чоралари кўрилиб, касаллик назоратга олинмаса, оғир асоратларни келтириб чиқаради. Диабетнинг 2-тури эса олдини олиш мумкин бўлган хасталик. Соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, қонда қанд миқдорининг доимий назорати – скрининг, керак бўлса, тегишли дори воситалари орқали бу дардни енгиш мумкин.

Касаллик ривожланишининг асосий сабаблари қуйидагилар:

1. Ирсият. Албатта, касаллик таъсир этувчи омиллар бўлмаганда ривожланмайди, лекин мойиллик юқори бўлади.

2. Семизлик. Ортиқча вазн иккинчи турдаги диабет шаклланишига олиб келади.

3. Касалликлар. Инсулин ишлаб чиқариш учун жавобгар бета ҳужайраларини шикастланишига олиб келувчи касалликлар. Уларга панкреатит, меъда ости бези саратони, бошқа эндокрин безлар касалликлари киради.

4. Вирусли инфекциялар (қизамиқ, сувчечак, юқумли гепатит ва бошқа касалликлар). Ушбу инфекциялари диабет ривожланишига ҳисса қўшади. Айниқса, хавф остида бўлган одамлар учун.

5. Асабийлашиш, стресс. Стресс, асабийлашишдан йироқ бўлиш тавсия этилади.

6. Ёш. Ёш ортиши билан ҳар ўн йилда диабет ривожланиш хавфи икки баравар ортади.

Қандли диабeт бeлгилари ва аломатлари

Касаллик белгилари босқичма-босқич ривожланади ва секинлик билан намоён бўла бошлайди. Асосан қонда глюкоза миқдорининг юқори бўлиши кузатилади. Беморларда касаллик пайдо бўла бошланганида қуйидаги аломатлар қайд этилади:

  • Оғизнинг доимий қуриши;
  • Қондириб бўлмас чанқоқлик;
  • Кунлик сийдик ажралишининг ошиши;
  • Тана вазнининг камайиши ёки бирдан ошиб кетиши;
  • Кучлитери қичиши ва қуруқлашиши;
  • Тери ва юмшоқ тўқималарда йирингли ярачалар пайдо бўлиши;
  • Мушакларнинг кучсизлиги ва ҳаддан ташқари терлаш;
  • Ҳар қандай яраларнинг қийин битиб кетиши.

Қандли диабетни вақтида даволамаслик инсоннинг барча органларига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Касаллик кўп ҳолларда соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқаради:

• юрак билан боғлиқ муаммолар;
• инсульт;
• асаб шикастланиши;
• оёқ оғриғи;
• буйрак касаллиги;
• эркак ва аёлларда жинсий касаллик.

Касалликнинг олдини олиш

Юқорида диабет икки турга бўлиниши ҳақида гапирган эдик. Касалликдан ҳимояланиш ҳақида гап кетганда асосан, биринчи турдаги диабетни олдини олиш қийинроқ эканини айтиб ўтиш керак. Чунки унинг асосий сабаблари ирсий омиллар ва кичик вируслардир. Лекин касаллик ҳаммада ҳам ривожланавермайди. Олимлар кўкрак сути билан кўпроқ озиқланган болаларда қандли диабет камроқ учрашини таъкидлашади, аммо бу ҳали ўз исботини топгани йўқ.

Иккинчи турдаги диабет эса нотўғри овқатланиш ва ҳаёт тарзидаги нуқсонлар натижасида ривожланади. Унинг олдини олиш учун:

• тана вазнини нормаллаштириш;
• қон босими ва ёғлар алмашинувини назорат қилиш;
• енгил ҳазм бўладиган овқат истеъмол қилиш;
• жисмоний фаолликка амал қилиш ва шу билан бирга ҳаддан зиёд зўриқишлардан ўзини тийиш керак. 

Н. Шоназарова, 

Тиббиëт фанлари бўйича 

фалсафа доктори

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қандли диабет: касаллик белгилари ва аломатлари, олдини олиш йўллари ҳақида