Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳамкорлигида олий таълим муассасаларида “Олий таълим бешлиги”ни ташкил этиш ҳамда “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.

Унда институтнинг “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари аъзоларига махсус кийимлар топширилди. Тадбирда қайд этилганидек, бу кийимлар гуруҳ аъзоларининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва уларнинг жамоатчилик ишларидаги иштирокини кучайтиришга хизмат қилади. “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари ёшларнинг ватанпарварлик руҳини ошириш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Таъкидланганидек, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 11 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида ташкил этилган. Ушбу гуруҳлар олий таълим муассасаларида талабаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга хизмат қилади. 

Институтда ташкил этилган тадбирда “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари аъзоларига махсус кийимлар топширилиши уларнинг ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланишига ва фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

Бу эса, ўз навбатида, талаба-ёшларнинг ватанпарварлик руҳини юксалтириш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашдаги иштирокини кучайтиради.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари аъзоларига махсус кийимлар топширилди