Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида “Қалдирғоч” II республика болалар мусиқа ижодкорлари танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ва гала-концерт бўлиб ўтди.

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбир ижодкор болажонлар учун ҳақиқий байрамга айланди.  

Тадбирда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев ва бошқалар ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган маърифий янгиланиш жараёнларида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.  

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда иккинчи маротаба ўтказилган танлов юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга оширилган муҳим қадамлардан бири экани эътиборлидир.  

Танловда республиканинг турли ҳудудларидан мусиқа ва санъат мактаблари, коллеж ва лицейнинг 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчилари ўз мусиқий асарлар, мусиқашунослик ишлари билан иштирок этди.  

Ёш бастакор Аҳрор Ҳалимов торли чолғулар оркестри учун ёзган “Симфония”, халқ чолғулари оркестрига мўлжалланган “Рапсодия-фантазия” асарлари, “Сўзсиз қўшиқ ва рақс” квартети учун Гран-прига муносиб топилди.  

Ижод дунёсида илк парвозини бошлаётган “қалдирғоч”ларимиз келажакда мусиқа санъати равнақига муносиб ҳисса қўшишлари шубҳасиз.  

Тадбирда ғолиб ва совриндор бўлган болажонлар, шунингдек, танловни ташкил этишда яқиндан ёрдам кўрсатган ташкилотлар вакиллари ҳамда устозлар ташаккурнома ва махсус совғалар билан тақдирланди.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қалдирғоч” II республика болалар мусиқа ижодкорлари танлови ғолиблари тақдирланди