Қўқон шаҳрида яшовчи Дилнавоз Самижонова (исм-шарифлари ўзгартирилган) 2 нафар фарзанди билан оиласидан ажрашгач, қийин аҳволга тушиб қолади. Негаки, қўлида тайинли касби ёки ҳунари йўқ эди. Охир-оқибат муҳтожлик жонига теккан жувон турли ёшдаги эркак-йигитлар билан кўнгилхушлик қилиб кун кечириш йўлига ўтиб олди.

Ана шундай кунларнинг бирида унга ўзидан нақ 16 ёш кичкина Солижон Аҳмадалиев илакишиб қолади. Бир томондан ёш, иккинчи жиҳатдан уйланмаган йигит бўлгани боис, Дилнавоз Солижонни қўйиб юборгиси келмайди. Шунинг учун бўлса керак, С.Аҳмадалиев ўғирлик жиноятини содир этиб, “ўтириб” келгандан кейин ҳам уларнинг “қуюқ” муносабати давом этаверади. Аммо йигит маъшуқасини моддий жиҳатдан таъминлай олмайди. Оқибатда Д.Самижонова жиноятга қўл уради.

Гап шундаки, 2022 йилнинг октябрь ойи бошларида у уяли телефонига Грузиянинг “ТВС-банк”и мобил иловасини юклаган ҳолда 10.000.000 сўм миқдорида кредит олади. Бироқ кредит маблағини қайтаришнинг “антиқа” йўлини ўйлаб топади. Яъни Дилнавоз шаҳарнинг Истиқлол кўчасида жойлашган компьютер устахонасидан 1 дона “LG” русумли монитор, “Samsung” русумли процессор ва “EPSON” русумли рангли принтерни 300 АҚШ долларига сотиб олади. Сўнг уйида ўзида мавжуд бўлган 200.000  сўмлик купюрадаги пулдан нусха кўчириб кўради. Қарасаки, нусхадан чиққани аслидан деярли фарқ қилмайди. Шунинг учун рангли принтердан бир неча дона қалбаки 200.000 сўмлик пул чиқаради.  

– Сиз мана бу пулларни савдо дўконларидан ҳақиқийсига алмаштириб келинг,– дейди йигитга “сир”ни очгач, 7 дона қалбаки 200.000 сўмликни 1.400.000 сўм ҳисобида бериб. – Албатта, ўзингизга ҳам фойдаси катта.

Шундан кейин, Солижон қалбаки купюраларнинг 2 тасини эски таниши Мамитали Абдукамоловга 400.000 сўм қарзи эвазига беради. Лекин эртаси куни М.Абдукамолов пулларнинг қалбаки эканлигини билиб қолади. Бинобарин, у қарзидан воз кечишини айтиб, 1.000.000 сўм ҳисобида яна 5 та купюра олади. Орадан бир неча кун ўтиб, Д.Самижонова С.Аҳмадалиевга яна 10 дона қалбаки купюрани 2.000.000 сўм миқдорида беради.

Умуман олганда, “уддабурон” хоним юқоридаги жами 3.400.000 сўм қалбаки купюра эвазига оз-оздан қилиб, 1.900.000 сўм ҳақиқий пул олади.

Буни қарангки, Солижон Мамиталининг илтимосига биноан сўнгги 10 дона купюрани 700.000 сўм эвазига алмаштиради. Чунки М.Абдукамолов аллақачон уларни ҳақиқий пулга алмаштиришни бошлаб юборганди. Яъни у шаҳарнинг Туркистон кўчасида жойлашган “Raf-Rаf” номли савдо дўконидан ҳамда А.Чархий кўчасидаги савдо дўкони сотувчиси О.Ўлмасовадан 2 маротаба нархи 15.000 сўмлик “Кент Микс” сигаретини харид қилади. Яна 3 кундан кейин эса тадбиркор О.Неъматовнинг ўша манзилда жойлашган савдо дўконидан майда-чуйда маҳсулотларни сотиб олади. Эвазига уччала дўконга ҳам 200.000 сўмлик қалбаки купюрани бериб, қайтимини олиб кетаверади. Лекин харидорнинг янги, букланмаган пул бергани сотувчи О.Ўлмасовда шубҳа уйғотади. Шу боис у купюрани дарҳол текшириб кўради. Пировардида ўзининг қалбаки пул эвазига савдо қилганини англаб етади. Сўнгра Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармасига мурожаат қилади.

Шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув жараёнида қалбаки пуллар ашёвий далил тариқасида олинади. Ўтказилган техник криминалистика экспертизасининг 2022 йил 31 октябрь, 4- ва 7- ноябрдаги хулосалари 200.000 сўмлик купюрадаги пуллар давлат стандартлари асосида эмас, балки рангли пуркагичли принтери ёрдамида томчи-пуркаш усулида тайёрланганлигини тасдиқлайди. Оқибатда Д.Самижонова, С.Аҳмадалиев ва М.Абдукамоловларга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди эса уларни Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “а,в” банди билан айбдор деб топиб, қонуний жазога маҳкум этди.

Маълумки, миллий валютамизнинг ҳар бир купюрасида “Ўзбекистон сўмини қалбакилаштириш қонунга мувофиқ таъқиб қилинади”дея қайд этилган. Шундай экан, бу огоҳлантиришни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.  

Нодиржон Кимсанов,жиноят ишлари бўйича

 Қўқон шаҳар судининг судьяси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки пул "операция"си