Маълумки, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан август ойи “Аҳолининг экологик маданиятини ошириш ойлиги” деб эълон қилинган эди. Мазкур ойлик доирасида барча ҳудудда бир қатор тарғибот-тушунтириш ишлари, турли кўринишдаги тадбирлар, танловлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, ойлик доирасида пойтахтимиздаги Фурқат истироҳат боғида партиянинг Миробод ва Чилонзор туман ташкилотлари ташаббуси билан “Қалб экологияси” расмлар танлови ташкил этилди.  

Танлов давомида болалар томонидан табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот оламини авайлаб сақлаш ғояларини ўзида акс эттирган расмлар чизилди. Ижодкор болажонларнинг табиатга, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига бўлган меҳру эътибори, ғамхўрлиги улар чизган суратларда ўз аксини топди.  

Бундай тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлод қалбида она табиатга, экологияга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, жорий йил 15 май куни қабул қилинган “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлайди.

Танлов якунида энг фаол ва ижодкор болажонлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

М.Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қалб экологияси” — болаларнинг табиатга ғамхўрлик ифодаси