Ўзбекистон – глобал мулоқот ва тажриба алмашиш майдонига айланди

Ҳа, аҳли олам нигоҳи бир неча кун давомида кўҳна Турону Туркистон заминидаги улуғ юрт Ўзбекистонга қадалди. Юр юзи зилзила гирдобидаги дарахт каби қалтираб, титраб турган таҳликали замонда жаҳондаги 140 дан ортиқ давлатлардан келган сиёсатчилар, парламент аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари ўзбек тупроғида бир давра, бир дастурхон атрофида ўтириб инсоният тақдирига таҳдид солаётган хавф-хатарлар олдини олиш, давлатлар, миллатлар ўртасидаги борди-келдиларни кучайтириш чоралари ҳақида фикрлашдилар, муҳим қарорлар қабул қилдилар. Зотан, бугун      дунё янгича қоидалар асосида яшамоқда. Кечқурун уйқуга кетиб, эрта тонгда сизни нималар кутаётганини, катта-катта минбарлардан яна қандай баёнотлар, даъволар янграшини тахмин ҳам, тасаввур ҳам қила олмайсиз. Россия ва Украина, Исроил ва Хамас ўртасидаги можаро,  Ғазодаги оғир вазият – ёш болалар ва  аёллар ўлимининг охири кўринмаётгани, Сириядаги вазият, Эрон – АҚШ муносабатларидаги кескинлик, Ливандаги нотинчлик, яккаланиб қолган Афғонистон, қудратли давлатлар ўртасида бошланган ва авж олаётган “бож”лар жанги, АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги совуқлик, БМТга ишончсизлик, халқаро қонун-қоидаларни менсимаслик ва ядровий таҳдидлар фонида Ўзбекистонда иккита йирик халқаро анжуманнинг ўтгани чин маънода эътиборга лойиқ бўлди. Жаҳон аҳлининг Ўзбекистонга бўлган эътибор, эҳтиром ва  меҳру муҳаббатини янги поғоналарга олиб чиқди.

Биринчиси, 4 апрел куни қадимий Самарқанд заминида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитидир. “Келажакка инвестиция” шиори остида ўтган ушбу тадбир дунё халқаро ахборот воситаларида кенг ёритилди. Анжуман энг муҳим муаммолар – давлатлар, халқлар, минтақалар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга, ўзаро маҳкам иқтисодий ҳамжиҳатликка, ижтимоий, маданий тараққиётга бағишланди. Тадбирда икки қитъа давлатлари раҳбарлари – Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо ҳамда Европа инвестиция банки раҳбарияти иштирок этди. Мазкур йиғилишда делегациялар раҳбарлари икки минтақа ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар билдирди. Сунъий интеллект, “катта маълумотлар”, рақамлаштириш ва космик тадқиқотлар соҳасида илмий-технологик алмашинув бўйича қўшма дастур ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.         Марказий Осиё давлатлари билан Европа Иттифоқининг биринчи саммитида терроризм, экстремизм, радикализм, кибержиноятчилик, наркотрафик ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Анжумандда европалик ҳамкорларнинг терроризмга қарши кураш масалалари бўйича мулоқотни йўлга қўйиш таклифи якдиллик билан қўллаб-қувватланди. Европа Иттифоқининг минтақа хавфсизлигига содиқлигини ифодалайдиган - BOMCA” ва “CADAP” дастурлари доирасидаги амалий ҳамкорликни, шунингдек, Афғонистонда тинч тараққиётни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.        Биринчи саммит якунида икки минтақа ўртасида стратегик шериклик ўрнатишни назарда тутувчи Қўшма декларация ва ўта муҳим минераллар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация қабул қилинди.     

Самарқанд машварати яна бир бор Ўзбекистоннинг дунё сиёсатида тутаётган ўрнини, Ўзбекистон тимсолида минтақа мамлакатлари халқлари, раҳбарлари якдиллигини, бу минтақа дунё сиёсатида ўзига хос рол ўйнаши мумкинлигини яққол кўрсатди. 

         Айни чоғда, Европанинг қадим Туронзамин ўлкалари билан ҳамкорлиги айрим “дўстларимиз”га ёқмагани, уларнинг пайтавасига қурт тушганини ҳам эсдан чиқармаслик лозим...

         Куни кеча пойтахт Тошкентда ниҳоясига етган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси эса чин маънода Ўзбекистон ва у тутган йўл қанчалар тўғри эканлигига яна бир ёрқин мисол. Анжуманда 140 дан ортиқ давлатнинг 2 мингга яқин депутатлари қатнашди. Ўзбекистон пойтахтида дунёдаги вазият, муаммолар тилга олинди, таҳлил қилинди. 

Айниқса, анжуманда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иштироки ва сўзлаган нутқи миллионлаб дилларда бирдек акс-садо берганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жаҳоннинг турли минтақаларидаги низолар глобал ва минтақавий тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётгани, Украина инқирози БМТ раҳбарлигида, амалдаги халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал этилиши лозимлиги, Фаластин инқирози учун ягона ечим “икки халқ учун - икки давлат” тамойили эканлиги, Афғонистонни ўз муаммолари билан ёлғиз қолдирилмаслик, қайта тикланадиган энергияга устуворлик бериш, “яшил” технологияларга ўтишни рағбатлантириш – келажак авлодлар олдидаги мажбуриятлар, сунъий интеллект соҳасида бутун дунёда ўйин қоидалари бир хил бўлиши лозимлиги, Парламентлараро иттифоқ тизимида Ёшлар парламентларининг глобал платформаси зарурлиги, бутун дунё камбағалликдан қутулиш йўлини биргаликда излаши лозимлиги ҳақидаги таклифлар халқимизнинг хоҳиш-иродаси, овози ўлароқ  янгради. 

          Эътироф этиш лозим, сафида 181 та миллий парламент ва 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан зиёд халқаро ва парламентлараро ташкилотлардан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этган мазкур Иттифоқнинг юбилей Ассамблеяси нафақат Ўзбекистонда ёки Марказий Осиё минтақасида, МДҲ ҳудудида ҳам илк бор бўлиб ўтди. 

–  Мен ҳам 15 йил давомида парламент аъзоси бўлганман, дунёни тинч-осойишта, жамиятларни янада фаровон қилишга қаратилган олижаноб фаолиятингиз нақадар масъулиятли эканини яхши биламан ва тушунаман. Сизлар – халқларни бир-бирига боғловчи мустаҳкам дўстлик кўпригисиз. Сизлар – одамларнинг дарду ташвиши ва муаммоларини энг қуйи тизимдан бошлаб, керак бўлса, минтақавий ва халқаро миқёсга олиб чиқишга, уларга самарали ечим топишга қодир бўлган қудратли кучсизлар. Бундай юксак ишонч ва эҳтиромни биз юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, парламентаризм ва вакиллик ҳокимиятини ривожлантириш борасида эришилаётган катта натижаларнинг эътирофи сифатида қабул қиламиз - деб таъқидлади ўз нутқида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев. 

Қайд этиш жоизки, яқинда эълон қилинган “Парламентдаги аёллар 1995-2025 йиллар” номли ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Осиё минтақасида энг юқори кўрсаткичга эришди, шунингдек, сўнгги 30 йил ичида аёл депутатлар сонининг ўсиши бўйича ҳам етакчи бўлиб келмоқда. Ўзбекистонда кучли парламентни барпо этиш, самарали парламент дипломатиясини татбиқ қилиш учун кенг шароитлар яратилмоқда.       

Ўзбекистон парламент йўналишида глобал аҳамиятга молик бўлган қатор халқаро ташаббусларни илгари суриб келаётгани бунга ёрқин мисол. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюцияси қабул қилиниши бунда далил.     Ҳамжиҳатлик, тинчлик ва демократияни мустаҳкамлаш шиори остидаги Праламентлараро Иттифоқнинг мазкур сессиясида шу куннинг энг долзарб масала ва муаммолари муҳокама этилди. Анжуман давомида жаҳоннинг нуфузли парламент делегациялари томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, гендер тенгликка эришиш, илм-фан технологияни ривожлантириш ҳамда долзарб мавзулар муҳокама қилинди. Мақсад, парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тинчлик ва демократияни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишдан иборат эди, албатта. Анжуман доирасида қарийб 80 та тадбир ўтказилди. Уларнинг ҳар бирида бугунги кун учун актуал бўлган минтақавий ва халқаро масалалар кўриб чиқилди. Машваратда нафақат Ўзбекистон, Марказий Осиё, Европа, балки умумжаҳоннинг долзарб масала ва муаммолари юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Халқаро Ассамблея Ўзбекистон парламентининг ташаббуси билан “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусида ўтказилгани чуқур рамзий маънога эга.        Бугунги кунда Янги Ўзбекистон ортга қайтмас демократик ислоҳотлар ва прагматик ташқи сиёсат йўлидан дадил қадам ташлаб, дунё ҳамжамияти билан тўғридан-тўғри, очиқ ва жадал мулоқот олиб бормоқда.                                                                                          

Жаҳоннинг турли минтақаларидаги низолар глобал ва минтақавий тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаяптиПарламентлараро Ассамблея қатнашчиларининг таъкидлашича сўнгги йилларда дунёнинг турли минтақаларида қуролли тўқнашувлар (Россия – Украина, Исроил-Фаластин), экологик (Мьянма ва Таиланд) ва техноген фожиалар, иқтисодий инқирозлар, “савдо урушлари” (АҚШ-Хитой), терроризм ва экстремизм таҳдидлари тобора кучайиб бормоқда. Бундай мураккаб шароитда жаҳонда тинчликни сақлаш, ижтимоий тараққиёт ва адолатни таъминлашда парламентлар иштироки ва таъсирини оширишни замоннинг ўзи талаб этмоқда. Айрим давлатларда сўнгги йилларда  урушга қарши чиқиш, отишмаларни тўхтатиш, тинчлик ва ярашиш учун кураш ҳоллари, минг афсуски, очиқ таъқиб остига олинаяпти. Бундай ҳолларга бефарқ қараш мумкин эмас.    

Ўзбекистон парламентарийларининг бу соҳадаги барча таклиф ва ташаббуслари Парламентлараро Иттифоқнинг Стратегияси мақсадларига тўла мос эканлиги ассамблея қатнашчилари томонидан қайд этилгани, шу билан бирга, ёндашувларимиз бугунги тарихий Ассамблея якунлари бўйича қабул қилинган Тошкент декларациясида ҳам ўз ифодасини топгани қувонарлидир, албатта.

Давлатимиз раҳбарининг маърузасида дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни реал, холисона таҳлил қилиниши, ўртага ташлаган муҳим ва долзарб таклифлари қатори йиғилиш иштирокчиларига мамлакатимизда парламент институтини ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтгани, айниқса, эътиборли. 

Эътибор берайлик, сўнгги йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 тадан 12 тага, Сенат ваколатлари эса 14 тадан 18 тага оширилди.  Президентнинг қатор ваколатлари қонун чиқарувчи ҳокимиятга ўтказилди. Миллий парламентимизда хотин-қизлар улуши бугун 38 фоизга етди. 2021 йили Олий Мажлис палаталари қошида илк бор ёшлар парламентлари фаолияти йўлга қўйилди. Бундай маълумотларни учрашув иштирокчилари илиқ кутиб олди. Мамлакатимиз вакиллари Осиё Парламентлари Ассамблеяси, Марказий Осиё парламентлари форуми, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламент Ассамблеяси каби тузилмаларда фаол иштирок этаётганини, бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон катта дунёга очиқ, ҳар қандай дўстона мулоқотларга тайёр  эканлиги Президентимиз томонидан алоҳида  қайд этилди.

Охирги йилларда юртимизда БМТ институтлари ва Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Осиё хотин-қизлар форуми ва Жаҳон парламентлари аёл раҳбарлари саммити муваффақият билан ўтказилгани ҳам Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ўрни алоҳида эканлигига ёрқин далил. 

Ўзбекистон Президентининг Ассамбеляда сўзлаган нутқидаги  яна бир муҳим жиҳат, бу ён қўшнимиз Афғонистон масаласидир. Мен давлатимиз раҳбарининг “Бизга қўшни бўлган Афғонистон ҳақида тўхталиб ўтмаслик мумкин эмас. Ушбу мамлакатнинг халқаро майдонда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик, амалдаги ҳукумат билан конструктив мулоқот ўрнатиш, Афғонистонга Марказий Осиё минтақасининг ажралмас қисми ва янги имкониятлар макони сифатида қараш лозим деб ҳисоблаймиз. Бу борада парламентларнинг кўмагига ишонамиз” деган сўзларини тинглаганда, таниқли шоир ва мутафаккир, сиёсатчи Муҳаммад Иқболнинг бундан 120 йиллар бурун айтиб кетган ушбу сўзларини эсладим беихтиёр: “Осиёда бир дарахт бор. У яшнаса бутун Осиё гуркираб яшнайади, агар қовжираб қолса, унинг бу ҳолати бутун Осиёга таъсир қилади. Билингки, бу дарахт Афғонистондир”. Ҳа, ён қўшнимиз Афғонистон гуллаб-яшнаши керак.

Албатта, дунёдаги ҳеч бир давлат ва жамият фақат кўплаб қонун ёки қарорлар қабул қилиш билан ривожлана олмайди. Барчамиз бу йўлда бирлашиб, қонун ижодкорлиги руҳини кучайтириб, бор билим ва тажрибамизни ягона мақсад сари сафарбар этиш орқали умумий мақсадимизга эриша оламиз, деб қайд этди анжуман қатнашчилари.    

Ассамблея доирасида ўтган турли тадбир ва дебатларда парламентлар олдида турган энг асосий вазифалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди ҳамда истиқболли режалар белгилаб олинди.     Қабул қилинган барча қарорлар эса кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлигимиз тарихида янги саҳифа очишига шубҳа йўқ. 

“Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” деган шиор остида Тошкентда ўтган умумжаҳон Парламентлараро Иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси дунёда ижтимоий интеграция, муносиб меҳнат, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг қарор қабул қилишдаги иштирокини кенгайтириш каби кўплаб шу куннинг долзарб масалалари юзасидан қабул қилган тарихий қарорлари билан нафақат махсус қабул қилинган - Тошкент Декларациясида балки Марказий Осиё ва жаҳон парламентарийси тарихида ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди. 

Қадим Туркистонда жам бўлди дунё,

Дунёга нур сочгай бу қутлуғ зиё...

Абдусаид Кўчимов,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадим Туркистонда жам бўлди дунё