Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бўлимида “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури асосида илк бора қабул имтиҳонлари ташкил этилди.
Унда жорий йилнинг 31 июлига қадар ҳужжат топширган мактабларнинг 1300 нафар 9-синф битирувчиси 2 навбатда имтиҳон топширдилар.

Қатнашувчилар математика ва инглиз тилидан 40 тадан тест саволларига жавоб беришди.

Дастур иштирокчиларига Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг малакали маслаҳатчилари бириктирилиб, улар ўқувчиларга олий ўқув юртларига кириш учун зарур билим ва кўникмаларни ривожлантиришда яқиндан ёрдам беради.

Дастурга биноан ҳудудлар квотаси доирасида энг юқори балл тўплаган жами 1500 нафар ўқувчи саралаб олинади.
А.Бўриев, ЎзА мухбири