Яшнобод туман прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшлар муаммоларини ўрганиш мақсадида маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Президентимизнинг "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Яшнобод туман прокурори Забиҳулла Зиядуллаев ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, муаммоларини ўрганди.

Ҳар бир ёш билан индивидуал тарзда суҳбатлашди, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар ва муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилиб, атрофлича жавоблар олишди.

Ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва масалалар тегишли ташкилотлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилиб, ҳал этилиши бўйича тегишли ташкилот ва мутасадди идора раҳбарларига топшириқлар берилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА