Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ ишлаб чиқариш қувватини оширмоқда.

Жумладан, туман ҳокими Шерзод Ашуров ҳамда “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ раҳбари Нурмуҳаммад Очилов “Қорахони” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардан тикувчиликка иштиёқманд аёлларни саралаб олди. Уларга “устоз–шогирд” услубида иш ўргатишга доир мулоқот ўтказилди.  

Тадбирда уй шароитида, буюртма асосида ишни ташкил этиб, касаначилик орқасидан чеварларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлашга доир лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу тариқа ҳар бир маҳаллада 30-40 та хонадондан 100 нафардан ортиқ фуқаронинг бандлигини таъминлаш, йил давомида  3 минг нафар фуқаронинг ишли бўлиши режалаштирилган.  

Аҳоли билан юзма-юз мулоқот самараси, улардан тушган талаб ва таклифга биноан эндиликда Қорахони маҳалласида ҳам тикиш–бичишга қизиқадиган хотин-қизлар учун “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ негизидаги “HAJ TEX group” корхонаси томонидан алоҳида цех ташкил этиладиган бўлди.

Маълумот учун, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ 2018 йилдан фаолиятини кенгайтиргани ҳолда енгил саноат тармоғига сармоя тиккан кўп тармоқли корхона ҳисобланади. Корхона тўқимачилик, ундан сўнг тикув–трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириб келмоқда.  

Ишлаб чиқариш субъектининг тумандаги енгил саноат тармоқларида бугунга келиб 600 та иш ўрни яратилган. 2022 йил давомида умумий қиймати 85 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шундан 56 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот Россия Федерацияси, Эрон, Туркия, Хитой, Польша ва Қирғизистон каби давлатлардаги ҳамкорлардан тушган буюртмалар асосида экспортга чиқарилган. Фабриканинг тўлиқ қуввати йилига 9 минг 400 тонна ип-калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган.  

Ўтган йили май ойида мазкур корхона негизида лойиҳа киймати 25 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ва йиллик қуввати 10 минг 950 тонна трикотаж ва тўқима матони бўяш ҳамда гул босишга мўлжалланган қувват ишга туширилиши билан 450 та янги иш ўрни ташкил этилди. Айни кунда бу фабрика ҳам тўла қувват билан ишга туширилди.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: “HAJ TEX group” МЧЖ фаолияти кенгаймоқда