Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларида, хусусан Қамчиқ довонига туташиб кетадиган Чодак қишлоғида анча йиллардан бери тўпланиб қолган муаммоларга эътибор қаратиш, ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат тармоқларини олиб кириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур топшириқлар берган эди.

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов давлатимиз раҳбарининг ана шу кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда вилоят ташкилотлари ва секторлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Поп туманидаги Чодак қишлоғига бориб, халқ билан мулоқотда бўлди.

Чодак вилоятнинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудуди бўлиб, 32 минг киши истиқомат қилади. Айтишларича, битта хонадонга ўртача уч ёки ундан кўп хўжалик тўғри келади.

– Президентимиз Наманганга ташрифи чоғида Чодак қишлоғига алоҳида эътибор қаратди, – деди Шавкат Абдураззоқов. – Қишлоқни ривожлантириш бўйича биз сўраган маблағдан икки карра кўпроқ берилишини қайд этди. Шунинг учун ҳам аниқ лойиҳалар билан келдик. Режаларимиз амалга ошганидан кейин Чодак вилоятимизнинг энг обод қишлоғига айланади.

Эътиборлиси шундаки, Наманган вилоятидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 300 миллиард сўм ажратилган бўлса, шундан 13 миллиарди Чодак қишлоғи учун сарфланади. Қолаверса, ҳудуддаги дамбаси нураган эски сув иншооти таъмирланиб, ичимлик суви муаммоси ҳам бартараф этилади.

Қайд этиш жоиз, Чодакда ҳал этилиши зарур бўлган долзарб масалалардан бири янги иш ўринлари яратишдир. Ишсизлик муаммосини ҳал этишда маҳаллий тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари муҳим аҳамият касб этади. “Кемпинг” дам олиш масканида бўлиб ўтган қишлоқни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар тақдимотида ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Лойиҳалар ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги, туризм, инфратузилма объектлари, мактаб ва боғча қуриш каби йўналишларни ўз ичига қамраб олган. Бунинг натижасида келгусида янги бино ва мажмуалар ишга тушади. Минглаб иш ўринлари яратилади. Биргина, тадбиркор Аъзамжон Нортожиев томонидан барпо этилиши кўзда тутилган текстиль фабрикаси ишга тушганидан сўнг 500 киши доимий иш ўрнига эга бўлади.

Бу ерда туризмни ривожлантириш борасида ҳали ишга солинмаган, фойдаланилмаган имкониятлар катта. Давлатимиз раҳбари вилоят фаоллари билан ўтказган йиғилишида таъкидлаганидек, Чодакдни тоза ҳавоси ва гўзал табиат манзараси одамларни боқа олади. Мана шу мусаффо иқлимдан баҳраманд бўлиш учун бутун водий аҳли ҳар йили ёзда Чодак томон ошиқади. Шу маънода туристлар учун замонавий кемпинглар, уй меҳмонхоналарини қуриш учун 100 миллиард сўмга яқин алоҳида кредит ажратилди.

“Нуран уз” масъулияти чекланган жамиятининг мева-сабзавотчилик кластери билан биргаликда ишлаб чиқилган лойиҳага асосан Чодакнинг ўзлаштирилмаган ерларида томчилатиб суғориш йўлга қўйилиб, уюшмаган ёшларга ажратиб берилади. Шу билан бирга тадбиркор ёш ўғил-қизларни кўчат билан таъминлайди.

Шунингдек, аҳоли, хусусан, ёшлар ва оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизлар учун бешта кўп қаватли уй барпо этилиб, уларга хонадонларнинг бошланғич тўловлари тўлаб берлиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида чодакликлар учун ўтказилган сайёр қабулда бандлик, кредит ажратиш, йўллар ҳолати, тоза ичимлик суви етишмаслиги, электр ва газ таъминотидаги узилишлар, таълим ва тиббиёт каби масалаларда юздан зиёд мурожаатлар тингланди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам аҳолининг тегишли масала ва муаммоларини ўрганиб, уларга ечим излади. Мурожаатларнинг аксариятида иш сўралган. Демакки, қишлоқда биринчи навбатда бандлик муаммосига оид лойиҳаларга зудлик билан эътибор қаратиш лозим.

Дилноза Раҳимбобоева Чодакбоши маҳалласидаги кўп қаватли уйдаги бир хонали хонадонда турмуш ўртоғи, икки фарзанди билан бирга истиқомат қилади. Алоҳида уй-жойга ва янги иш ўринга эҳтиёжи бор.

Шайхон маҳалласидаги Исмоил Атойи кўчасида яшовчи Зулайҳо Тўхтасинова ёлғиз бир нафар фарзандини вояга етказмоқда. Эри бундан 10 йил аввал вафот этган. Туғилиб ўсган уч сотихли тор ҳовлида ота-онаси, уч акаси туради. Шу сабабли ижара асосида кўп қаватли уйда истиқомат қилишга мажбур бўлмоқда. “Аёллар дафтари”га киритилган, аммо маҳалла фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам берилмаган. Ҳамшираликка ўқиган. Бундан уч йил аввал туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги Чодак қишлоқ врачлик пунктида декретга чиққан ҳамкасби ўрнига маълум муддат ишлаган, сўнг ишсиз қолган.

– Чодакка аҳоли учун энг оғриқли нуқта ишсизлик масаласига ижобий ечим излагани келдик, – деди вилоят ҳокими. – Бу ерда тадбиркорларнинг лойиҳалари ҳисобига ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш учун пойдеворларни қўямиз. Кичик саноат зонасини ташкил этмоқчимиз. Қолаверса, бўш ҳудудларда бешта кўп қаватли уйлар қурамиз. Президентимиз топшириғи асосида хонадонлар биринчи навбатда қийналган оилаларга, опа-сингилларимизга имтиёзли равишда ажратилади.  

Ўрта Хонобод маҳалласида яшовчи Нафиса Қурамова мурожаатида ўзига қарашли 15 гектарли ер майдонида мевани қайта ишлашга оид бизнес лойиҳаси учун хорижий инвесторлар маблағини йўналтирилишини сўраган. Боиси, қишлоқда лойиҳани амалга ошириш учун хомашё манбаи бисёр. Ишчи кучи ҳам етарли. Фақат ҳудудга технология, сармоя олиб кирадиган инвестор топилса кифоя. Бу масала билан шуғулланиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Толибжон Юсуповнинг зиммасига юклатилди.

Сайёр қабулда шахсий эмас, балки кўпчиликнинг манфаатини кўзланган мурожаатлар ҳам келиб тушгани раҳбарларни ҳам ҳудудларда муаммоларга етарли даражада эътибор қаратишга ундади.

– Ўттиз икки йил ўқитувчилик қилганман, ҳозирда нафақадаман, – дейди Қўшминор маҳалласи, Алишер Навоий кўчаси, 77-уйда яшовчи меҳнат фахрийси Жамила Ҳасанова. – Қишлоғимизда муаммолар талайгина. Биринчи ўринда ичимлик суви масаласи. Серваксойдан оқадиган сувни олиб келамиз, аммо бу сув бошқаларгаям керак. Шу боис бошқа томонга йўналтираверишади. Тиббиёт маскани йўқ, болалар боғчаси ҳам мавжуд эмас. Шулар ҳақида вилоят раҳбарини воқиф этиб, амалий ёрдам беришларини сўрадим. Мурожаатимни тегишли мутасаддилар ёзиб олди. Муаммолар ҳал этилишидан умидвормиз.

Шу куннинг ўзида вилоят сектор раҳбарлари Чодак ҳудудидаги 29- умумтаълим мактаби, 32-мактабгача таълим ташкилотига бориб, ҳолатни ўрганди.

Мактаб 1972 йилда қурилган бўлиб, 420 ўринга мўлжалланган, ҳозирда 5557 ўқувчи таълим олди. Қарийиб 50 йил ичида бирор марта ҳам капитал таъмирдан чиқарилмаган. Ўқувчиларга билим бериш учун шароитлар етарли эмас. Бир сўз билан айтганда, илм маскани бугунги талабга мутлақо жавоб бермайди.

Ушбу мактабни дастурга киритиш, қўшимча спорт зали қуриш ва мебелларини янгилаш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди. Таълим даргоҳи жамоасига Президентимиз совғаси сифатида 2 та ноутбук, 2 та телевизор, спорт анжомлари ва китоблар тўплами топширилди.

1969 йилда қурилган 32-мактабгача таълим ташкилоти шу пайтгача таъмирланмаган. 120 ўринли боғчага 160 нафар тарбияланувчи қатнамоқда. Шунингдек, 40 бола қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларига жалб этилган. Боғча бинолари анча эскириб, поллари чириган. Муассасадаги ачинарли ҳолатни ўз кўзи билан кўрган вилоят ҳокими болажонлар масканини реконструкция қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ўрганиш якунида мактабгача таълим ташкилоти жамоасига телевизор, чойшаблар ва ўйинчоқлар берилди.  

Оқилхон ДАДАБОЕВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташрифидан сўнг, Чодакни обод қишлоққа айлантириш ишлари бошланди