Республика тез тиббий ёрдам маркази директори А.Гафуров бошчилигидаги ишчи гуруҳ жойларда ислоҳотларнинг боришини ўрганиш, тез тиббий ёрдам станциялари, таянч пунктлари иш фаолияти билан яқиндан танишиш, ходимларни иш фаолиятида қийнаётган муаммоларни аниқлаш, шунингдек, халқимизни тез тиббий ёрдам хизматидан розилигини ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди.

Ишчи гуруҳи Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори ижросини ўрганди. Мазкур қарор билан аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қатор устувор вазифалар белгилаб берилган. Даставвал, тез тиббий ёрдам хизматининг вертикал бошқарув тизими яратилди. Навбатдаги вазифа тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиали учун бино қуриш, тизимни автоматлаштириш, автопаркни босқичма-босқич янгилаш, замонавий Call марказларни ташкил этиш ва ходимлар малакасини оширишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйишдан иборат.

Марказ директори А.Гафуров ушбу ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида вилоят ҳокимлиги, лойиҳалаш институти, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят молия бошқармаси масъуллари билан учрашди. Муаммоларни ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб борди. Шунингдек, Шофиркон тумани тез тиббий ёрдам станцияси ва таянч пунктларидаги ҳолатни ўрганди. Тизимни ривожлантириш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсияларни берди.

–Жорий йилнинг бугунги кунига қадар 160 мингга яқин аҳолидан чақириқлар бўлган, – дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали директори Ойбек Рўзиев. – Ишчи гуруҳининг ўрганишларидан сўнг Ғиждувон тумани янги подстанция қурилиши бўйича топшириқлар берилди. Вилоятнинг туман (шаҳар) тез тиббий ёрдам станциялари ва таянч пунктларини таъмирланади. 103 тизимидаги барча ходимлар яъни врач, фельдшер ва ҳайдовчилар униформа билан бир хил таъминланади. Шунингдек, барча шифокор ва фельдшерларнинг малакаси оширилади. 2023 йилнинг июнь ойида 103.meddata.uz  автоматлаштириш тизимини ишга тушириш режалаштирилган. Станцияларда пуллик хизматлар ташкил этилади. Давлат шерикчилик тизими орқали ЛОР, стоматология, кундузги шифохона ва физиотерапия йўналишларни очиб аҳолига қулай шароитлар яратилади.

Вилоят тез тиббий ёрдам тизимида хизмат қилаётган раҳбарлар, шифокорлар, фельдшерлар, кичик тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар вакилларидан иборат катта жамоа билан учрашди. Унда тизимни ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Таклиф ва тавсиялар тингланди.

Йиғилишда Бухоро вилоятида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш, ходимларни меҳнат шароитини яхшилаш, уларни рағбатлантириш механизмларини яратиш ва пировардида кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам сифатини ошириб, халқимизнинг тез тиббий ёрдам хизматидан розилигига эришиш борасидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Зариф Комилов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори ижрода: тез тиббий ёрдам тизими такомиллашмоқда