Давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида мамлакатимизда учта босқичдан иборат “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг йўлга қўйилгани иқтидорли ёшларни саралашнинг янгича тизимини вужудга келтирди.

Ватанимиз спорт шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя этадиганлар сафини янада кенгайтиришга хизмат қиладиган мазкур спорт мусобақаларининг илк босқич баҳслари - “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ўйинлари жорий йилнинг май, июнь ва август ойлари давомида юқори савияда ташкил этилди. Енгил атлетика, таэквондо, эркин кураш, юнон-рум кураши, бадиий гимнастика, стол тенниси, бокс, дзюдо, оғир атлетика, баскетбол 3х3 бўйича маҳоратли ёшлар жорий йил ноябрь ойининг учинчи ўн кунлиги ва декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларида рақобатлашади.

Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, мутахассислар, федерация вакиллари иштирокида “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказишга бағишланган йиғилишда пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси" ҳамда жойларда ташкил этиладиган мусобақа объектларида спортчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган йўналишлар бўйича ишларни уюшқоқлик билан ташкил этиш, хавфсизлик чораларини кўриш ва мусобақа жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокамалар давомида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг минтақа босқичида 6 минг 500 нафардан зиёд ҳамда Тошкент шаҳар босқичида 800 нафарга яқин спортчилар иштирок этиб, уларнинг 517 нафари “Президент олимпиадаси”да қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритгани таъкидланди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида "Президент Олимпиадаси" мусобақаларининг ҳар жиҳатдан юқори савияда, адолатли ўтишини таъминлашда умумий ҳисобда 27 нафардан зиёд ҳакамлар иш олиб бориши белгилангани айтиб ўтилди.

“Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларини юқори даражада ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент Олимпиадаси” янги чемпионлар авлодини тайёрлайди