Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда таълим тизимини тубдан янгилаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар орасида Президент мактаблари алоҳида ўрин тутади. Ушбу таълим даргоҳларииқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш, халқаро стандартлар асосида билим бериш ва ёшларни глобал рақобатга тайёрлашни мақсад қилган.
Айниқса, STEM фанлари, танқидий фикрлаш, инновацион ёндашув ва лидерлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув дастурлари ушбу зиё масканларининг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Эътиборлиси, ҳудудларда фаолият юритаётган Президент мактабларининг иш тажрибаси бугун жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, Фарғона шаҳридаги Президент мактаби ҳам замонавий таълим муҳити, малакали педагоглар жамоаси ва иқтидорли ўқувчилари билан ажралиб туради.
Таълим тизимидаги жараёнларни кенгроқ мушоҳада этиш мақсадида ЎзА муҳбири Фарғона шаҳридаги Президент мактаби директори Обидхон Мўминов билан суҳбатлашди. Мулоқот давомида мазкур таълим муассасаларининг ўзига хос жиҳатлари, ўқувчиларни саралаш мезонлари ва келажак авлодни тарбиялашдаги устувор вазифалар ҳақида атрофлича фикр билдирилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Zl6rkPgbxfI" title="Prezident maktablari: kelajak liderlari qandaytarbiyalanmoqda? " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, Ойбек Давронов (видео), ЎзА