АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Агентлик тизимида 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби, 185 та ихтисослаштирилган мактаб, Баҳодир Жалолов номидаги боксга ва Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари, “Янги Ўзбекистон” университети, Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази, Фан олимпиадалар маркази фаолият кўрсатмоқда.  

Бундан ташқари, 2024 йилда Кўкдала, Поп ва Оқдарё туманлари ихтисослаштирилган мактаблари ташкил этилиб, натижада иқтидорли болалар учун қўшимча 504 та янги ўқувчи ўрни, 162 та янги иш ўрни яратилди. Агентлик мактабларига кириш имтиҳонларида 215 минг 211 нафар ўқувчи иштирок этди. Президент мактабларига ҳужжат топширган ўқувчилар сони бир ўринга нисбатан 185 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 16 тага ошди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 3 та – Андижон, Самарқанд, Нукус шаҳар филиали ташкил этилди. Агентлик тизимидаги ўқувчи ва талабалар сони 73 минг 500 нафарга етди. Ҳозирда мактаблардаги 8 минг 473 нафар ўқитувчининг 54 фоизини олий ва биринчи тоифалилар ташкил этади. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 7 фоизга ошди. Иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Агентлик ҳузурида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилди.

Президент мактаблари битирувчиларининг 80 фоизи SAT сертификатига эга бўлди ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ошди. Битирувчиларнинг 100 фоизи халқаро тил билиш сертификатларига (энг юқори балл 8,5 балл) эга бўлди. Кембриж Халқаро А-левел имтиҳонларида битирувчиларнинг 70 фоизи юқори натижага эришди.  

Тошкент, Хива, Нукус ва Наманган шаҳридаги Президент мактабларига CIS (Council of International Schools) Халқаро мактаблар кенгаши ташкилоти томонидан сентябрь-октябрь ойлари давомида ташриф амалга оширилди, ўрганиш якунларига кўра, ушбу мактаблар халқаро аккредитациядан ўтказилди.

9 та ижод мактабида “Санъат” фанини ўқитиш, 185 та ихтисослаштирилган мактабда шахмат дарслари, “Ёш академиклар” клуби, академиклар томонидан маҳорат дарслари ўтилиши йўлга қўйилди. STEM фанларини инглиз тилида Кембриж таълим дастурлари ҳамда дарсликлари асосида ўқитиш жорий этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган Зомин семинарига 45 нафар ижодкор ўқувчининг иштироки таъминланди. “Биринчи китобим” лойиҳаси асосида 9 нафар иқтидорли ўқувчининг китоблари нашр этилди.

Бундан ташқари Ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун 7 номда янги авлод дарслик мажмуалари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, ўқувчилар қабули бўйича  Мурожаатлар марказига 25 нафар оператор, аризалар билан ишлаш учун 80 нафар таҳрирчи жалб этилди.  

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактаблари битирувчиларининг 80 фоизи SAT сертификатига эга бўлди