Мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни барвақт аниқлаш ҳамда глобал меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида шу йилнинг 15 майида давлатимиз раҳбарининг “Президент иқтидорли фарзандлари ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, юртимиз бўйлаб сараланган 1 минг 500 нафар иқтидорли 9-синф битирувчилари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури орқали жаҳондаги етакчи олий таълим муассасаларига тайёрланади.

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамда Янги Наманган туманида жойлашган Наманган давлат техника университети қошидаги академик лицей биноларида миллий дастурга қабул имтиҳонлари ўтказилди.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактабларининг 2 минг 654 нафар 9-синф битирувчилари иштирок этган синовларда иштирокчилар математика ва инглиз тили фанларидан 40 тадан савол (жами 80 балл) ечишлари тақозо қилиниб, фан олимпиадаси ғолибларига 20 баллгача қўшимча балл, “Ижтимоий ҳимоя” ягона реестри ва “Камбағал оила” реестри аъзолари фарзандларига эса 10 балл имтиёз берилади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур дастур доирасида 40 нафар муваффақиятли иштирокчи Америка Қўшма Штатларининг энг нуфузли саккизта олий таълим муассасаларини ўзида бирлаштирган “Ivy League” уюшмаси ёзги мактабларида қатнашади. Агар иштирокчи “ТОП-100” университетдан бирига 50 фоизли грант билан қабул қилинса, қолган контракт миқдори “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан тўлиқ қоплаб берилади.

Маълумот ўрнида, “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурига республика бўйича жорий йилнинг 31 июлигача номзод ёшлардан жами 27 минг 789 та ариза қабул қилинди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент иқтидорли фарзандлари”: қабул имтиҳони бошланди