“Президент арчаси” тантанали тадбири каттаю кичикнинг қалбига бирдек завқ, ҳаяжон, энтикиш бағишлаши шубҳасиз. Мана, салкам ўн йилдирки, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ғояси асосида "Президент арчаси" тантаналари ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият билан нишонланмоқда.

Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида ташкил этилган "Президент арчаси" тантаналари кичкинтойларга завқ, шодлик бағишлади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ташкил этилган ушбу тантанали тадбирга Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар, оилавий болалар уйларининг кичкинтойлари, серфарзанд, алоҳида эҳтиёжли болалар таклиф этилди.

...Сарой фойесидаги улкан арча атрофида болалар қўшиқ ва шеърлар айтишмоқда. Шу ернинг ўзида бадиий ижод билан шуғулланиш, расм чизиш, турли қизиқарли ўйинлар ўйнаш учун зарур шароитлар яратилгани эътиборга молик.

[gallery-26900]

Айтиш керакки, кейинги йилларда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни янгича маъно ва мазмун билан бойитиш борасида катта ҳажмдаги ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қалбида қувонч ва умид уйғотиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ана шу ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин ифодаси сифатида ташкил этиб келинаётган “Президент арчаси” байрам тадбирлари  болажонларнинг энг севимли ва интиқлик билан кутган байрамларидан биридир.

Мазкур байрам тадбирларини мазмунли, кўтаринки руҳда ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тизимли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, болалар учун байрамона муҳит яратиш, уларни сифатли совғалар билан қувонтириш ҳамда ҳар бир боланинг эътибордан четда қолмаслигини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, “SOS – болалар маҳаллалари”, Оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болалар, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун махсус "Президент совғалари" тайёрланди.

Жами 11 минг 125 дона ана шундай совғалар шакллантирилиб, улар таркибига болаларнинг таълим олиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказишига хизмат қилувчи 24 номдаги ўқув қуроллари, шунингдек, болажонлар севиб истеъмол қиладиган 34 номдаги ширинлик маҳсулотлари киритилди.

Айни пайтда Президент совғалари мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб белгиланган манзилларга етказилмоқда. Ушбу ташаббус болалар қалбида Янги йил шодиёнасини янада ошириш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва орзуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Давлатимиз раҳбарининг ёш авлодга бўлган доимий эътибори ва ғамхўрлиги натижасида бундай хайрли тадбирлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши белгиланган.

Муҳташам “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида шўх мусиқа янграйди.

–“Президент арчаси” байрамида биринчи марта қатнашмоқдаман, – деди Тошкент шаҳридаги оилавий болалар уйи тарбияланувчиси, 9 ёшли Шаҳризода Алёрбекова. – Байрам барча ўртоқларим каби менга ҳам жуда манзур бўлди. Биз расмлар чиздик, рақсга тушдик, турли қизиқарли ўйинлар ўйнадик.

–Бугунги “Президент арчаси” тадбирини болажонларимиз орзиқиб кутишган эди, – деди пойтахтимиздаги А.Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйи директори Дилфуза Жўраева.– Улар байрамга анча аввал – ҳали декабрь ойи бошланмасидан тайёргарлик кўрдилар. Шеърлар, ашулалар ўргандилар, Янги йил мавзусида турли расмлар чиздилар.

Байрам авжида. Кўркам арча атрофидаги шўх ўйин-кулгилар, эртак қаҳрамонлари, цирк санъати усталари билан учрашувлар  кичкинтойларга унутилмас завқ бағишлади. Энг асосийси, жажжилар ушбу байрам мисолида Ватанимиз, давлатимиз ва жамиятимиз, халқимизнинг меҳрини яна бир бор ҳис этди.

Тантанали тадбирда болаларни билим ва маърифат, яхшилик, меҳр ва оқибатга, ватанпарварликка ундовчи мусиқали театрлаштирилган томоша кичкинтойлар эътиборига ҳавола этилди. Буларнинг барчаси ижтимоий-тиббий ҳолатидан қатъи назар, барча болалар давлатимиз эътибори ва ардоғида эканининг амалдаги ёрқин намунаси.

Назокат Усмонова, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент арчаси” тантаналари – болажонларга меҳрнинг яна бир амалий ифодаси