ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш, унинг самарадорлиги ва сифатини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараён, аввало, ўқув масканларида яратилаётган қулай шароитлар ва замонавий инфратузилмага бевосита боғлиқ. Шу боис таълим соҳасидаги бунёдкорлик ва ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида изчил давом эттирилмоқда. Шу мақсадда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Ҳилола Умарова Наманганга ташриф буюриб, таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. 

[gallery-26146]

Дастлаб Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида барпо этиладиган, ўқитувчилар малакасини ошириш, инновацион таълим методларини амалиётга кенг татбиқ этишда муҳим маскан бўлиб хизмат қилувчи Педагогик маҳорат маркази лойиҳа тақдимоти билан танишилди. Ҳилола Умарова вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов билан биргаликда 65 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига қуриладиган 1000 ўринли маскан лойиҳасини кўздан кечирди. 

Тўрақўрғон туманидаги агротехнологиялар техникуми ҳамда Уйчи туманидаги 1-политехникум фаолияти ўрганилиб, ўқувчи-ёшларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутилди. Наманган давлат техника университети Тўқимачилик саноати инжиниринги факультетида ташкил этилган технопаркида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди. Наманган шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ҳам Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари эътиборида бўлди. 

2135 нафар ўқувчи таҳсил олаётган ушбу муассаса собиқ битирувчиси ҳомийлигида капитал таъмирдан чиқарилиб, қисқа муддат ичида замонавий қиёфа касб этди. Тадбиркор томонидан 15 миллиард сўм маблағ йўналтирилган муассасада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари юқори баҳоланди. 

“Синергия” рақамли касблар техникумига ташрифда эса йўналишлар доирасида амалга оширилаётган ишлар, 250 минг АҚШ доллари миқдорида бажарилган IT-экспорт хизмати ҳамда истиқболли режалар бўйича тақдимотлар билан танишилди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Наманганда таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди