Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича 2012 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида «Баҳор» халқаро турнири ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақанинг шпага йўналиши бўйича ўтган беллашувларда Оскар Александров (Миллий клуб) ва Аниса Насимова (Тожикистон) ғолиб бўлди. Жамоавий баҳсларда эса қизлар орасида Тошкент вилояти жамоаси, ўғил болалар ўртасида Гулистон шаҳрининг “MIX” жамоаси биринчи ўриндан жой олди.


Ушбу турнир доирасида ўтказилган рапира бўйича яккалик беллашувларида қозоғистонлик Давид Бирдаревга тенг келадигани топилмади. Қизлар орасида ҳамюртимиз Раяна Ташимова олтин медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 29 март кунига қадар давом этадиган “Баҳор” халқаро турнирида рапира бўйича жуфтлик ва сабля йўналишида яккалик ҳамда жуфтлик баҳслари бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА