"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тадбирлари доирасида пойтахтдаги олий таълим муассасасининг 1-босқич талабалари томонидан амалга оширилган наркокурерлик фаолияти аниқланиб, уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

4 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада талабалардан бирининг тезкор ходимлар томонидан қўлга олингани акс этган эди. 

Ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирувлар Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар талаба ёнидан 120 грамм Альфа ПВП синтетик гиёҳванд моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинганини кўрсатди.

Тадбир давом эттирилиб, 2007 йилда туғилган талабанинг вақтинча яшаб турган ётоқхонасида қўшимча 400 грамм синтетик модда топилди. Маълум бўлишича, ушбу талаба ва унинг шериги танишлари ташлаб берган геолокациялардан моддаларни олиб, ётоқхонада дозаларга бўлиб, белгиланган манзилларга етказиб берган.

Натижада умумий оғирлиги 520 грамм, бир марталик 2600 дозага тенг синтетик гиёҳванд моддани ноқонуний муомалага киритишнинг олди олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан талабаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилиб, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди.

Ҳозирда гиёҳвандлик воситаларининг манбаини аниқлаш ва ушбу жиноятга алоқадор бошқа шахсларни фош этиш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ҳамроз Баянов, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтда наркокурерликка жалб қилинган талабаларнинг фаолияти фош этилди