Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳри дунё бўйича атмосфера ҳавоси энг ифлос шаҳарлар қаторидан тез-тез ўрин эгаллаётгани сир эмас.

Жумладан, бугун, 11 ноябрь куни соат 09:00 ҳолатига ҳам атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 143 мкг/м3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрлардан (60 мкг/м3) 2,4 марта ошган.

Бундан ташқари, Андижон автоматик станциясида соат 10:00 атмосфера ҳавосидаги PM10 майда заррачаларининг миқдори 502 мкг/м3 ни ташкил этиб, йиллик рухсат этилган меъёрдан 1,0 баробар ошган. PM2,5 майда дисперсли заррачаларнинг таркиби эса 314 мкг/м3 ни ташкил этди, йиллик рухсат этилган меъёрдан 8,9 баробар ошган.

Бу ҳақда Ўзгидромет маълумот берди ҳамда пойтахтимиз ва Андижон шаҳри аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди. Очиқ ҳаводаги фаолиятларни қисқартириш, ташқарига чиққанда ниқоб тақиш лозимлиги тавсия этилди.  

Таъкидлаш лозимки, атмосфера ҳавосининг табиий таркибини сақлаш, унинг ифлосланишининг олдини олиш, зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш борасида кўрилаётган чораларга қарамай, атмосфера ҳавосидаги зарарли заррачалар миқдорининг ошиб бориши экологияга нисбатан янада эътиборли бўлишни тақозо этади. Шунинг баробарида бу каби ҳолатларда саломатлигимизни асрашга қаратилган эҳтиёт чораларини кўриш талаб этилади.   

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахт ва Андижонда ниқоб тақиш тавсия этилди