Жорий йил 28 апрелдаги йирик электр узилишидан сўнг Португалияда энергия тизимини мустаҳкамлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди. Атроф-муҳит ва энергетика вазири Мария Граса Карвалё ўлкада электр тармоғини модернизация қилиш учун 137 миллион евро инвестиция йўналтирилишини маълум қилди.

Лойиҳа доирасида “black start” деб аталувчи станциялар сони икки бараварга оширилади, шунингдек, шифохоналар каби муҳим инфратузилмалар учун қуёш панеллари ва батареялар ўрнатилади.

– Бу жараён юртимизни келажакдаги фавқулодда вазиятларга яхшироқ тайёрлайди ва оқибатларни камайтиради, – деди Карвалё.

Маълумки, 28 апрелдаги носозлик Испанияда юзага келганди. Португалия ушбу мамлакат тармоғига уланганлиги сабабли 1 кун давомида бутун ҳудуд зулмат остида қолди.

Ҳукумат шунингдек, Марокаш билан электр станциясини қуриш эҳтимолини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу каби юқори кучланишли линиялар келажакда электр алмашинуви ва тизим барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Португалия ўз электр тармоғига 137 млн евро ажратади