Россиянинг Қозон шаҳрида татар корэши спорт тури бўйича ўтказилган "Koresh Belt Wrestling World Championship" мусобақасида полвонларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, мусобақанинг жамоавий баҳсларида Нодирбек Абдумаликов (65 кг.), Самандар Анваров (75 кг.), Илҳомжон Машрапов (85 кг.), Ҳусниддин Рўзиев (100 кг.) ва Азамжон Анваржонов (+100 кг.) каби полвонлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирок этди ва барча рақиб терма жамоаларни енгган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, терма жамоамиз таркибидан ўрин олган мазкур полвонлар белбоғли кураш вакиллари ҳисобланади ва ушбу спорт турида ҳам бир қатор нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Полвонларимиз нуфузли турнирда ғолиб бўлди