Ўзбекистон элчихонаси Исломобод Стратегик тадқиқотлар институти (ISSI) билан ҳамкорликда покистонлик таниқли эксперт, “Жанубий Осиё тадқиқотлари ва халқаро муносабатлар” таҳлил маркази ижрочи директори Маҳмуд ул-Ҳасан Хоннинг “Шавкат Мирзиёев – ислоҳотлар ва минтақавий интеграциянинг буюк етакчиси” (Shavkat Mirziyoyev: Great Leader of Reforms and Regional Integration”) номли китоби тақдимот маросимини ўтказди.

Ушбу давлатнинг миллий мерос ва маданият федерал вазири Аврангзеб Хон Кичий асосий меҳмон сифатида қатнашган тадбирда вазирлик, идоралар раҳбарлари, парламент палаталари аъзолари, Исломободдаги дипломатик корпус вакиллари, бизнес ва илмий-академик доиралар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек Исломобод ва шаҳарга туташ ҳудудларда яшовчи ватандошлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тақдимотни ISSI бош директори Суҳайд Маҳмуд қутлов нутқи билан очиб берди. У ушбу академик тадбир институт биносида ташкил этилганидан мамнунлиги, бу борган сари жадал тус олаётган шериклик руҳига мос келишини қайд этди.

ISSI  раҳбари китобнинг аҳамиятига тўхталаркан, бир-бирини мазмунан тўлдирувчи, изчил мантиқий кетма-кетликда жойлаштирилган 39 та турли мавзулардаги таҳлилий материаллар орқали Ўзбекистонда сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва модернизация жараёни, очиқ, прагматик ташқи сиёсат моҳияти очиб берилганини таъкидлади.

– 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва бошқа концептуал ҳужжатларда халқнинг эртанги кунга нисбатан ишончи, хоҳиш-иродаси, Ҳукуматнинг мамлакатни ривожлантиришга оид муҳим ташаббуслари, ижтимоий давлат барпо этиш тамойили қамраб олинган, – деди С.Маҳмуд. – Мазкур китобда ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва  аҳамияти батафсил ёритиб берилган.

Элчи Алишер Тўхтаев нисбатан қисқа вақт ичида Исломободда Ўзбекистон ҳақида икки муҳим китоб – 16 октябрда Муҳаммад Аббос Хоннинг “Uzbekistan: The Third Renaissance – The Concept of the Future” ва энди Маҳмуд ул-Ҳасан Хоннинг “Shavkat Mirziyoyev: Great Leader of Reforms and Regional Integration” номли асарлари кенг жамоатчиликка тақдим этилгани Покистон илмий-академик доира вакиллари орасида мамлакатимизга қизиқиш ортаётганидан далолат эканини таъкидлади.

“Маҳмуд ул-Ҳасан Хон асарида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда ортга қайтмас жараён – макроиқтисодий ислоҳотлар, молиявий либераллаштириш, камбағалликни қисқартириш, ташқи сиёсат, маданий дипломатия ва минтақавий интеграция каби масалалар атрофлича ёритилган, – дейди элчимиз. – Ўзбекистон раҳбари таъбири билан айтганда, “ислоҳотлар статистика учун эмас, инсон қадри, шаъни ва келажаги учун” тамойилига таянгани, “Янги Ўзбекистон” ғоясини ҳаётга тадбиқ этиш амалий стратегияга айлангани, рақамли иқтисодиёт, “яшил” энергетика, хорижий инвестиция жалб қилиш ва ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш борасида залворли ютуқларга эришилаётгани чуқур таҳлил этилган.

Дипломатик миссия раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф шафелигида икки мамлакат стратегик шериклиги сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини эътироф этди. Томонлар Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи стратегик лойиҳалар, жумладан Трансафғон темир йўлини барпо этиш устида изчил ҳамкорлик қилаётгани, ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказиш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганига урғу берилди.

Вазир Аврангзеб Хон Кичий юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини, жамият ҳаётини янгилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий йўналтирилган сиёсатни янада мустаҳкамлашни “Тараққиётнинг Ўзбекистон модели”, – дея атади.

– Тошкентга ташрифим чоғида ислоҳотлар самарасига бевосита гувоҳ бўлдим, – деди мулозим. – Биз глобал дунёда яшаяпмиз. Албатта, қўшни минтақа, хусусан Ўзбекистондаги ижобий воқелик бизда ҳам аксини топади. Ўзаро савдони босқичма-босқич ошириш, тизимли қўшма лойиҳалар воситасида эса бир-биримизга янада яқинлашамиз. Покистон ҳукумати мазкур жараёнда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусларини юксак қадрлайди.

Муаллиф Маҳмуд ул-Ҳасан Хон ўз навбатида китобни ёзишдан асосий мақсад Ўзбекистонда давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини очиб бериш, ушбу саъй-ҳаракатларнинг минтақавий ҳамкорлик ва интеграция жараёнига таъсирини илмий таҳлил қилиш, Покистон жамоатчилигининг айни жараёндан хабардорлигини ошириш эканини таъкидлади.

– Ўзбекистон етакчисининг Трансафғон темир йўли ва энергетика лойиҳалари борасидаги ташаббуслари Марказий ва Жанубий Осиёни қайта боғловчи стратегик интеграцион платформани вужудга келтирди, – деди у. – Бу лойиҳалар минтақалараро транспорт-логистика тизими ва иқтисодий алоқаларни кучайтиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Анжуманда сўзга чиққан бошқа экспертлар ҳам Президент Шавкат Мирзиёевни мамлакат ичида ислоҳотлар жараёнини бошқараётган, минтақада эса интеграция ғоясини илгари суриб, амалиётга татбиқ этаётган замонавий раҳбар сифатида баҳолади. Мазкур китоб Ўзбекистоннинг илғор тажрибасини ёйиш билан бирга икки халқ дўстлиги ва ўзаро боғлиқлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Саид Амир Холид Жаффрий, “Жанубий Осиё тадқиқотлари ва халқаро муносабатлар” таҳлил маркази раҳбари:

– Сўнгги пайт Покистонда Ўзбекистон билан боғлиқ тадбирлар кўпайгани икки томонлама муносабатда янги босқич бошланиб, ўзаро қизиқиш ортганидан дарак беради.

2016 йил ярим ёпиқ, минтақавий интеграция жараёнида кам иштирок этувчи давлат бошқарувига келган Шавкат Мирзиёев ўз ташқи сиёсатининг дастлабки босқичида Марказий Осиёдаги давлатлараро муносабатларда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кейин эса Жанубий Осиё билан ўзаро боғлиқликни қайта тиклаш борасида қатъий ирода кўрсатди. Мамлакат ичида ижтимоий йўналтирилган иқтисодий ислоҳотларга асосий эътибор қаратилиб, рақобатбардош, замон талаби даражасида такомиллаштирилаётган миллий тараққиёт тизими шакллантирилди. Президентнинг янгича сиёсати натижасида мамлакат ёшлари жаҳон миқёсида илмий-академик, фан, маданият, спорт, санъат, замонавий технология каби муҳим соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. Сўз ва ОАВ эркинлиги борасида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Эришилаётган улкан натижалар ортида Президентнинг давлат бошқарувидаги кўп йиллик тажрибаси, жумладан 2 вилоятга ҳокимлик, 13 йил ҳукуматга бошчилик қилиш мобайнида олиб борилган чуқур кузатишлари, мамлакат муаммоларини ич-ичидан яхши англаш ва ҳис қилиш қобилияти ётади.

Адам Соуд, Баҳрия университети декани:

– Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳақида фикр билдириш кишига доим жиддий масъулият юклайди. Ҳар гал Ўзбекистонга борганимда улкан ўзгаришларга гувоҳ бўламан. Бу қувонарли, албатта. 2017 йил ушбу мамлакат ташқи сиёсатидаги ўзгаришлар асосида яқин истиқболда эришиладиган натижалар тўғрисида прогноз-мақола ёзганман. Бугунги кунга келиб, ўша мақолада келтирилган тахминларнинг 85 фоизи ҳақиқатга айланди. Қолганлари бўйича ҳам фаол иш давом этмоқда.

Ғ.Хонназаров тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда “Шавкат Мирзиёев – ислоҳотлар ва минтақавий интеграциянинг буюк етакчиси” китоби тақдимоти ўтказилди